FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН АУДИОПРЕМЬЕРА! “ДЕВОНАМАН” МР3! 07.06.2015 18:06

 7T7A6828

Озодбек Назарбеков ижросидаги бу сокин ва таъсирли тарона, санъаткорнинг

7T7A3714

бу йилги яккахон концерт дастурида ҳам, тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган эди!

7T7A3698

Ўзига хос оҳанг ва нола билан юракдан куйланган дардли қўшиқ, тингловчиларнинг юракларига етиб бориши шубҳасиз.

7T7A6868  

 Неча йилким, мен сенинг ишқингда беҳад ёнаман,

На фироқ даштидаман, на ишқ майидан қонаман...

На ишқ майидан қонаман...

Келмасанг гар, кўзларим йўлингга зор, ҳайронаман,

Сенки шамъи шуъладурсан, мен сенга парвонаман, 

Мен сенга парвонаман...


Мен муҳаббат назмида бир шоири девонаман,

Неча йилким, мен сенинг ишқингда беҳад ёнаман,

На фироқ даштидаман, на ишқ майидан қонаман...

Келмасанг гар, кўзларим йўлингга зор, ҳайронаман,

Йўлингга зор, ҳайронаман...

 

Тинглаюрман жон ила жонга малҳамдир сўзинг,

Кўкрагимга тиғ  урар, ул қаро икки кўзинг,

Ул қаро икки кўзинг...

Бу вафо дунёсида бир-у боримсан ўзинг,

Эй санам, ҳажрингда афгор бир дили вайронаман,

Бир дили вайронаман...


Кел, гўзал, бир зумга ўлтир, кетма ёнимдан йироқ,

Юрагим ўт ичра қолди, сени бир кўргандаёқ,

Бу ғариб ўксик дилимга ёққил энди сен чироқ,

Қийнама, кел энди маҳваш, бир ғариб ғамхонаман,

Бир шоири девонаман...

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

”ДЕВОНАМАН”_MP3

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

”ДЕВОНАМАН”_MP3