FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Ботир Эргашевнинг “Айтиб бер” шеъри асосида,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан куйланган тинчлик, фаровонликнинг қадрига етишга ундовчи қўшиқ, Озодбек Назарбековнинг концертининг илк кунлариданоқ катта шов-шувларга сабаб бўлганлиги сир эмас! МАЪЛУМОТГА ЎТИШ! Шунингдек, санъаткор бу қўшиқни 5 хил тилда куйлаши ҳақида ҳам айтган.
Чиндан ҳам, бу қўшиқни тинглаб, озод ва обод юртда, тинч ва хотиржам, бахтиёр яшаётганлигимиздан ҳар қанча қувонсак ҳам, шукур қилсак ҳам оз.
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
ВИДЕОДА КЎРИШ УЧУН!
Бу қўшиқ шеъри атрофидаги шов-шув ва турли гап-сўзлар эса, ундан ҳам кўп бўлиб келмоқда. Уларга жавобан, ижод аҳлининг одатига кўра, Ботир Эргашев Янги ижод намунаси билан жавоб қайтариб, шеърий муносабат билдирди.
Ботир Эргашев: -
Суриялик мурғакнинг ўлими олдидан айтган икки оғиз гапи, барча оталар қатори менинг ҳам юрагимга қаттиқ таъсир қилди. Оқибатда бир шеър ёзилди. Бу шеър қўшиқ бўлгач, кўп гап-сўзлар ҳам қанот ёзди. “Мен биринчи ёзганман”, деган гап устида баҳслашаётганларга айтар гапим, илтимос, ундай қилманглар! Ҳасан исмли нобуд бўлган Суриялик бу норасида, айнан мана шундай тортишувлар, келишмовчиликлар, биринчи бўлишга интилганларнинг қурбонига айланди. Хотиржам бўлинг, биз барчамиз Аллоҳнинг измидаги оддий инсонлармиз, Ундан ўтиб биринчи бўлиб бўлмайди!
БОЛАЖОНИМ
Сени болам, деб айтсам зиғирча хато бўлмас,
Мен ҳам отаман, гарчи, сендан олис маконим.
Доғингдан қон йиғласам, маломатга қолдим, бас,
Ўлиб ҳам қутулмадинг жанглардан, болажоним.
Қонталашлар туфайли бемаҳал келди шоминг,
Жонталашлар қўлида тўкилди ҳаёт жоминг.
Шеърталашлар дастидан энди талашдир номинг,
Дунё торлиги феъли танглардан, болажоним.
Дардинг оламнинг дарди кимнингдир дарди эмас,
Тинч ётсин, дея нечун руҳингнинг ғамин емас,
У ҳам битта ота-да, ёзса ёзгандир, демас,
Ёмон эзилдим фикри ланглардан, болажоним.
“Мен биринчи ёзганман”, кимнингдир бу ўкинчи,
Пайдо бўлгач, йўқолди уч-тўрт овчининг тинчи,
Майли, мен иккинчиман, майли, улар биринчи,
Чарчадим, гап-сўз, деган чанглардан, болажоним.
Мўмин мўминга душман, айт, қаёққа кетамиз,
Ҳобил ўлгач, жигаркуш бўлган Қобил бетамиз,
Одамзот ҳам Қобилдан тарқагандир, нетамиз,
Олам ранг олган, ўшал ранглардан, болажоним.
Майли бизни қўявер, бўлганча бўлдик жавраб,
Энг сўнги суратингни қўйдим кўнглимга ўраб,
Тинч ётгин, Яратгандан барчага инсоф сўраб,
Ҳар ён занг бўлди қалби занглардан, болажоним.
Саида Вахобова