FATTOHHON.COM
« Все новости“Дийдор ширин” кўрсатувининг навбатдаги янги сонининг суратга олиш жараёни, драматург Ҳайдар Муҳаммад хонадонида бўлиб ўтди.
Кўрсатув режисссёри Умид Алламберганов
Кўрсатув муаллифи Насиба Мақсудова
Кўрсатув бошловчиси Анвар Азимов
Кўрсатувда кўплаб санъат ва ижод аҳли вакиллари иштирок этишди.
Хонандалар Ғиёс Бойтоев, Юлдуз Абдуллаева, Ҳилола Ҳамидова ва бошқалар ўзларининг шўх тароналари билан даврага янада файз киритишди.
Кўрсатувда яқиндагина премьераси бўлиб ўтган “Кўзёшим” фильми ("КУЗЁШИМ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИ ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) ижодкорлари ҳам меҳмон бўлишди ва улар билан кўрсатув бошловчилари Насиба Мақсудова Анвар Азимовлар кичик суҳбат уюштиришди! Суҳбатда давомида ижодкорлар “Кўзёшим” фильмини бошқа фильмлардан фарқ қилувчи жиҳатлари, нима учун асосий роллардан бирига актриса Саида Раметова танланганлиги каби, бир қатор саволларга жавоб беришди.
Суратга олиш жараёнлари кўтаринки руҳда ўтди.
“Дийдор ширин” кўрсатуви ижодкорларига ижодда омад ва куч-ғайрат тилаб қоламиз!