FATTOHHON.COM
« Все новости21 июнь куни пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш Республика Маркази,
Ўзбекистон Анъанавий Каратэ-До Федерацияси билан ҳамкорликда “Анъанавий Каратэ-До бўйича Ўзбекистон чемпионати” бўлиб ўтди.
Чемпионатнинг очилиш қисмида «Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Марказий Кенгаши Спорт лойиҳалари бўлими мудири Умид Фармонқулович Ражабов сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди.
«Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Марказий Кенгаши Спорт лойиҳалари бўлими мудири Умид Фармонқулович Ражабов: - Ҳаммамизга маълумки, «Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати ташаббуси билан жуда кўплаб спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, бу йил спортнинг шахмат тури бўйича “Камолот Шахмат тахтаси”, футбол бўйича “Камолот кубоги” спорт мусобақалари, бундан ташқари яккакурашлар турига кирувчи Кикбоксинг тури бўйича Ўзбекистон чемпионати каби йирик мусобақалар ўтказилиб келинди. Худди шундай бугун ҳам, пойтахтимиздаги “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш Республика Маркази, Ўзбекистон Анъанавий Каратэ-До Федерацияси билан ҳамкорликда “Анъанавий Каратэ-До бўйича Ўзбекистон чемпионати” ўтказиляпти. Бу мусобақада, ҳудудлардан сараланиб келган саксонга яқин 1,2,3 ўринларни эгаллаган ўғил ва қиз болалар ўз ёш тоифаси бўйича иштирок этмоқдалар. Бунда 1,2,3 ўринни эгаллаганлар жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Анъанавий Каратэ-До бўйича бўлиб ўтадиган Халқаро турнирда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритадилар. Бундай спорт мусобақаларини ўтказишдан асосий мақсад ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, мана шу спорт турига ёшларнинг кўпроқ қизиқишларини орттириш, қолаверса, ҳаваскорлардан профессионал каратэчиларни шакллантириш ва келгусида, Осиё, Жаҳон ва Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари, яъни каратэчилари муносиб иштирок этишларини таъминлаш мақсадида ўтказилиб келиняпти.
Сўнг, Республика Ёш томошабинлар театридан актёр ва режиссёр Зафар Асқаров ҳам ёш спортчиларни бугунги мусобақадаги иштироклари билан самимий табриклаб, уларга чемпионатда омад тилади.
Шундан сўнг, ёш хонандалар Шерали Бекмуродов, Эътибор Отажонова, Зуҳриддин Баҳриддинов ва бошқалар ўз қўшиқлари билан очилишнинг концерт қисмида ёшларга янада кўтаринки кайфият бағишладилар.
Сўнг, чемпионат мусобақалари бошланди.
Ўзбекистон Анъанавий Каратэ-До Федерацияси Раиси Зариф Эсергапович Болтаев: - Бу чемпионатни ўтказишдан асосий мақсад, 201 5 йилга Ўзбекистон Терма жамоаси сафига энг яхши спортларни саралаб олиш! Жорий йилнинг август ойи 22-23 санасида, бизда Мустақиллик очиқ кубоги бўлиб ўтади. Ушбу кубок, Халқаро турнирга, бизга жуда кўплаб чет давлатлардан талабномалар тушган. Жуда кўплаб яхши сараланган спортчиларни олиб келишади. Шунинг учун ҳамЮ биз уларга жуда ҳам яхши сараланган спортчиларни қарши қўйишимиз керак. Ўйлайманки, бугунги саралаб олинган ҳар бир спортчи август ойида бўладиган Халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади ва байроғимизни юқори кўтаришади! Ҳозирги чемпионатда баҳсларимиз жуда қизғин кечмоқда. Ҳеч ким ютазишни истамайди, албатта. Халқаро турнирга йўлланма олиш учун 19 та спортчи саралаб олинади. Ҳозирда вилоятлараро босқичлардан энг яхши спортчи ёшларимиз келишган ва улар ичида яна энг яхшиларини саралаб олиш жуда қийин. Чунки, уларнинг ҳар бири жуда яхши, маҳоратли ёшлар. Лекин, барибир кимдир олдинроқ, кимдир чаққонроқ, тезроқ, дегандек, янада энг яхшилари саралаб олинади.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова