FATTOHHON.COM
« Все новостиХонандалар ва актёрлар ўртасида бўлиб ўтадиган “Футбол шоу” ҳақида хабар бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Тайёргарлик жараёнлари 21 июнь куни ҳам бўлиб ўтди.
«Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Марказий Кенгаши Спорт лойиҳалари бўлими мудири Умид Ражабов: - «Камолот» Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати ташаббуси билан спортнинг футбол тури бўйича, айниқса ҳаваскор футболчилар, яъни Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида “Камолот кубоги” мусобақаси ўтказилади. Бу мусобақалар 4-5 босқичда бўлиб ўтади. Аввалига ўқув муассаларида, сўнг, туман босқичлари, кейин вилоят босқичи, кейин ҳудудлараро минтақавий босқич бўлиб ўтади. Унда ғолибликни қўлга киритган биринчи ўринни эгаллаган жамоалар, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритади. Булар Тошкент шаҳридаги Марказий ўйингоҳида 27 минг томошабин иштирокида ўтказилади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўртасида, жорий йилнинг 23 май куни 28 минг томошабин билан “Камолот” кубоги финал босқичи бўлиб ўтди. Бундан ташқари, Олий таъим талаба ёшлари иштирокида эса, июнь ойининг 22 санасида Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети талаба ёшлари жамоаси билан, Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия институти жамоаси ўртасида, “Камолот кубоги” босқичи финал баҳси бўлиб ўтади. Ундан ташқари таниқли санъаткорлар кино ва театр актёрлари, сўз усталари иштирокида футбол шоу бўлиб ўтади. Ҳозирда бу шоуга ҳам жараёнлар қизғин кечмоқда.
Қайси жамоа ғолиб бўлади?
Хонандалар ёки актёрлар?
Вақт оз қолди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз