FATTOHHON.COM
« Все новости
Шу кунларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суратга олинган ва хусусий киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг ноқонуний савдоси ва намойишини олдини олиш бўйича, тегишли идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шохобчаларда ўзбек фильмларининг ноқонуний савдоси бўйича мониторинг ўтказилиб, қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди!
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги давлат бюджети маблағларига, шунингдек, нодавлат киностудиялар томонидан суратга олинган фильмларнинг ноқонуний савдоси ва намойиши билан шуғулланаётган шахслар, ҳамда интернет ресурсларига яна бир бор мурожаат қилиб, уларни белгиланган қонун талаблари доирасида фаолият олиб боришга чақиради, шунингдек, қонунбузарларга нисбатан аниқ чоралар кўрилишини маълум қилади!