FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИЯТ ДОНО” РАДИОСИ 13 ЁШДА! ТУҒИЛГАН КУН ҚАНДАЙ НИШОНЛАНДИ? 17.12.2013 08:00

2013 йил 17 декабрь куни Орият Доно радиосининг 13 ёшли туғилган куни нишонланди!  

фотография 1

 

“Орият доно” радиосининг туғилган куни қандай ўтганлиги ҳақида, радиобошловчи ва актёр Акмал Мирзо: -  Эрталаб тонг саҳардан радиода камина Акмал Мирзо билан эстрада хонандаси, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев бошловчиликни амалга оширдик.

фотография 2

Эрталаб соат 08.00 ва 09.00 оралиғидаги “Сўзомон” дастури хонанда Достон Убайдуллаев билан жуда қизиқарли бўлди!

Соат 10.00 дан бошлаб эса, хонанда Абдурашид Йўлдошев, актриса Раъно Ярашева ва улардан сўнг “Дурдона” гуруҳи қизлари келиб, радиомизнинг туғилган куни билан табриклашди!

фотография 3

Соат 12.00 дан бошлаб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов ва Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитовалар билан соат 14.00 га қадар дастуримиз давом этди.

Бундан ташқари, кун давомида жуда кўплаб элимиз суйган санъатимиз вакилларининг табриклари, мухлислар табриклари ёғилди!

Сўнг, байрам бўлгани сабабли, оқшом пайтида Баҳодир Мағдиев эфир соатларида ҳам иштирок этдим!

Шу куни радиомизнинг ёш бошловчилари, ҳамда Жасур Мавлонов, Шаҳзода Муҳамедова ҳам меҳмон бўлиб, радиомизни туғилган куни билан самимий табрикладилар.

Биз ҳам "Орият доно" радиоси ва унинг аҳил жамоасини радионинг 13 ёшли туғилган куни билан чин дилдан табриклаймиз!