FATTOHHON.COM
« Все новости
Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги муносабати билан Республика бўйлаб ўтказилаётган, «Биз буюк юрт фарзандларимиз» шиори остидаги Ёшлар фестивалининг Тошкент шаҳридаги якуний босқичи доирасида мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳларда, маҳаллаларда ёшлар ва санъаткорлар билан ижодий учрашувлар ўтказилди.
Хонанда “Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Миралиев, актёрлар Миролим Қиличев ва Алишер Отабоевлар Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги касб-ҳунар коллежларида ижодий учрашувларда иштирок этдилар.
* * * * * * * * * *
Самарқандда эса, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди. Мазкур тадбир, Самарқанд шаҳридаги концерт залида тантанали равишда ўтказилди. Унинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш, улар учун етарли шарт-шароит яратиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, ҳамда фарзандларимизнинг баркамол вояга етишини таъминлаш вазифасининг муҳим аҳамияти ҳақида айтиб ўтдилар. Иштирокчиларфестиваль совриндори бўлиб, улар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фестиваль якунига бағишланган гала-концерт қувноқ ва самимий руҳда ўтди ва унда, хонандалар Ёдгор Мирзажонов, Отабек Муталхўжаев, ҳамда Жасур Мавлонов иштирок этдилар.
Маълумот ва фотолар учун журналист, киношунос ва продюсер Феруза Нодировага миннатдорчилик билдирамиз.