FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОБОД ТУРМУШ” ЙИЛИ ЯКУНЛАРИГА БАҒИШЛАБ... 21.12.2013 15:43

 

image

Тошкент Ирригация ва мелиорация институти ва Камолот Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати томонидан ёшларни ҳар томонлама баркамол, билимли қилиб, тарбиялаш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий рағбатлантириш мақсадида 2013 йил “Обод турмуш” йили якунларига бағишланган Ҳисобот концерт дастурини ўтказди.

2

Унда Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти созанда талабалари, актриса ва хонанда Замира Бешимова, ҚВЗ нинг “Тарғибот” гуруҳи ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

3

Институтнинг фаол талабаларига тантанали равишда диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Улар орасида Президент стипендиантлари, халқаро грант совриндорлари ва инновацион ғоялар муаллифлари бор.

Фото ва маълумот учун актриса Замира Бешимовага миннатдорчилик билдирамиз.