FATTOHHON.COM
« Все новости
![]()
Ойхон бу гал ўз ошхонасида, номсиз таомнинг тайёрланиш сирлари билан бўлишади. Лекин, номсиз бўлгани билан таом ниҳоятда, иштаҳаочар! Буни суратлардан ҳам кўриб, билиш мумкин.
![]()
![]()
Керакли масаллиқлар:
Макарон - 400гр
Товуқ (ляшкаси) - 2та
Помидор - 4та
Пиёз – 2 та
Кўк пиёз – бир боғ
Кўкат 1 боғ (аслида райҳон қўшиш керак. Лекин, йўқлиги учун бошқа кўкатдан фойдаланилди)
Саримсоқ пиёз (Чеснок) – 2дона
Сметана
Пишлоқ
![]()
Макаронни ярим тайёр ҳолига келгунча тузли сувда пиширасиз.
![]()
Қозонда ёғни қиздириб, унда аввал саримсоқ пиёзни (чеснок) қовурсангиз овкатга ўзгача таъм қўшилади. Кейин эса, уни олиб ташланг.
![]()
![]()
Пиёзни қовуринг, сўнгра товуқни суякларидан ажратиб, майдалаб, тўртбурчак шаклда тўғралган помидор билан бирга қозонга солинг. 5дақиқага димланг.
![]()
![]()
(Помидорнинг пўстини енгил олиш учун, уни “Х” қилиб пичоқ билан кесиб олинг ва қайноқ сувга бир неча дақиқага солиб қўйинг. Сўнг уни совуқ сувда ювасиз ва пўсти қийинчиликларсиз олинади)
![]()
Кўкатни майдалаб тўғраб, масаллиқларга қўшинг.
Таъбга кўра сметана солинг (Ойхон суратдаги сметанинг ярмини ишлатди)
Саримсоқ пиёз (Чеснок) қўшинг.
Таъбга кўра туз.
Макароннинг сувини тўкиб бояги массага қўшиб аралаштиринг! ![]()
Сўнг, яна 5 дақиқага димлаб қўйинг.
Овқат тайёр. Уни кўк пиёз ва пишлоқ билан безатиб, дастурхонга тортишингиз мумкин!
![]()
Ёқимли иштаҳа!
![]()
Келгуси сафар яна “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!





