FATTOHHON.COM

« Все новости

МУҲИМИ ҒАЛАБА ЭМАС, МУҲИМИ ИШОНЧ ВА МАРДЛИК! 23.12.2013 13:40

Foto (2)

Хонанда Нилуфар Усмонованинг TURKVISION-2013  даги иштироки катта шов-шувларга сабаб бўлди! Шу кунлар ичида, уни қўллаб-қувватламаган инсон қолмади, десак янглишмаймиз. Барча унинг ғалабасига ишонганди, Нилуфар Усмонова 11-ўринни эгаллади, лекин, муҳими ғалаба эмас, иштирок!

Foto (1)

Муҳими, Нилуфар   TURKVISION-2013 да жонли ижрода куйлаган биринчи ўзбек қизи бўлди! Финалга чиқа олди!

Илк бор иштирок учун, бу яхши натижа, назаримизда.

Foto

Фикримизча Нилуфар Усмонова барибир ғалаба қозонди! У яна бир бор юртдошларининг ишончи, меҳрини қозонди! Муҳими, барча юртдошлари у тараф бўлди, унга овоз беришди!

Муҳокамалардан, мағлубиятдан қўрқмай, олис юртга бориб, Халқаро танловда иштирок этиш, ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди! Бу ҳам ўзига хос мардлик! Муҳими натижа эмас, муҳими ҳаракат ва меҳнат!

Foto (3)

Нилуфар Усмонова эса, меҳнаткаш ижодкор эканлиги сир эмас! Ижодкор эса, меҳнатда, ана шундай танлов ва синовларда тобланади, дейишади. Нилуфар ҳам бундан асло тушкунликка тушгани йўқ, яна ўз ижодини давом эттирмоқда! Негаки, юртдошлари, доим у билан!  

Нилуфарга келгусида ҳамиша омад ёр бўлишига тилакдошмиз!