FATTOHHON.COM

« Все новости

“GRAND” РАДИОСИНИНГ “ПРЕМЬЕРА” ЛОЙИҲАСИДА БИР ЙЎЛА 3 ПРЕМЬЕРА! ИБРОҲИМ АҲМЕДОВ, ФЕРУЗА ФАТТОХОВА БИЛАН! 03.07.2015 21:46

3 июль куни «Grand» радиосида бош муҳаррир Иброҳим Аҳмедовнинг журналист Феруза Фаттохова билан биргаликдаги “Премьера” лойиҳаси бўлиб ўтди!

IMG_6485

Иброҳим Аҳмедов лойиҳани ўзига хос кўтаринки кайфиятда бошлади.

Иброҳим Аҳмедов: - Мана бугун “Премьера” лойиҳамиз эфирда, мен Иброҳим Аҳмедов, ҳамда Fattohhon.com сайти раҳбари Феруза Фаттохова, “Премьера” лойиҳамизни бошлаймиз. Бугуннинг ўзида бизда 3 та премьера! Дастлабки премьерамиз, ёш хонанда Будур томонидан тақдим этилган “Ёрим” деб номланган тарона! Бироздан сўнг эса, студиямизга Шоҳзамон кириб келади ва хонанда томонидан “Асал Шодиева” деб куйланган янги тарона тақдимотини амалга оширамиз. Ундан сўнг эса, студиямизга “Салом” дея, Сарвар ва Комил келиб, “Салом” таронасини тақдим этишади! Ферузахон хонанда Будур ҳақида фикрингиз, бу ижодкор биринчи марта тарона тақдим этишлари эмас. Cиз эса, шоу бизнес ҳақида ҳар қандай маълумотга эгасиз!

 IMG_6508

Феруза Фаттохова: - Тўғри, бу хонанда ҳақида маълумотга эгаман. Сайтимизда 2 та қўшиқлари премьера бўлиб ўтган! Клипларини ҳам кўрганман. Ҳозир учинчи қўшиқни ҳам тинглаб кўрамиз!

Иброҳим Аҳмедов: - Бир нарсани алоҳида айтишим мумкинки, бу қўшиқ аввалги 2 та қўшиққа умуман ўхшамайди! Қайси маънода? Йўналиши бошқа! Будур ўзини яна бир бор янги йўналишда синаб кўрмоқчи! Нима деб ўйлайсиз?

Феруза Фаттохова: - Омадли бўлсин, деймиз! Ҳаммасини барибир мухлислар ҳал қиладилар! Шундай деб, ўйлайман.

 IMG_6502

Иброҳим Аҳмедов: - Ҳурматли тингловчилар! FM 101,5 “Grand” радиосида “Файзли оқшом” да, ҳаммангизга хушкайфият ва ажойиб табассум ёр бўлишини тилаган ҳолда, ёш хонанда Будур томонидан ижро этилган “Ёрим” қўшиғини тақдим этамиз!

Тарона радиотўлқинларда янграб, премьера қилинди!

Иброҳим Аҳмедов: - Ана энди навбат фикрларга етиб келди, деб бемалол айтишим мумкин! Ферузахон сизнинг фикрингиз?

 IMG_6479

Феруза Фаттохова: - Қўшиқни битта тинглашда фикр билдириш сал қийинроқ-ку, лекин енгил йўналиш бўлган! Менга қайси бир ижодкорларни эслатиб ҳам юборди. Сизга ҳозир эфир ортида ҳам айтдим, лекин эслай олмадингиз. Ўша йўналишга ўхшатдим.

Иброҳим Аҳмедов: - Нима деб ўйлайсиз, бу ижодкорга айнан сиз айтган йўналиш мос келганми, ёки йўқ?

Феруза Фаттохова: - Мени фикримча, олдинги куйлаган йўналишларига нисбатан мана шу танлаган йўли ўзига ярашди, деб ўйлайман.

 IMG_6502

Иброҳим Аҳмедов: - Демак, сизни фикрингизча ҳозирги йўналиш, аввалги йўналишларга нисбатан кўпроқ мос тушган?

 IMG_6488

Феруза Фаттохова: - Шундай деб, ўйлайман, чунки хонанданинг ёши, кўриниши, ҳамда танлаган тахаллусига ҳам мос!

Шундан сўнг, қўшиқ ҳақида тингловчилар фикрларига ўтилди.


IMG_6510

Иброҳим Аҳмедов: - Будур янгича бир йўналишда ўз ижодини давом эттирмоқда! Тингловчилар бу йўналишни қандай қабул қилишади?

 IMG_6514

Шундай деб, Иброҳим Аҳмедов телефон қўнғироқлари ва смсларни қабул қилди. Қўшиқ тингловчиларга манзур бўлди, улар ёш хонанда Будурнинг овози ёқимли эканлиги, лекин, сўзларни талаффуз қилишда бироз акцент борлигини, лекин қўшиқ уларга маъқул бўлганлигини айтиб, хонанданинг ижодида омад тилашди!

 IMG_6523

Шундан сўнг, кейинги премьерага ўтилди! Яъни, ёш хонанда Шоҳзамон студияга актриса Асал Шодиева билан келиб, ўзининг “Асал Шодиева” қўшиғини премьера қилди!

IMG_6525

Бу актриса Асал Шодиевани илк марта “Grand” радиосига келиши бўлди ва у ўз навбатида студия унга маъқул бўлганлигини айтиб ўтди.

 IMG_6569

Қўшиқ премьераси бўлиб ўтди ва бу қўшиқ ҳаммага яхши кайфият улашди!

 IMG_6597

Навбат Сарвар ва Комил ижросидаги “Салом” таронаси премьерасига етиб келди ва студияга ижодкорлар Сарвар ҳамда Комил юқори кайфиятда кириб келишди!

 IMG_6643

Премьерадан олдин Сарвар ва Комил ижодга қайтиб, шижоат билан янги ижод бошлаганликларини, ижодий янгиликлари кўп эканлигини, бугунги премьера бошланиши эканлигини, айтиб ўтишди!

 IMG_6512

Иброҳим Аҳмедов: - “Премьера” эстафетасини мамнуният билан собиқ “Беном” гуруҳи, яъни Сарвар ва Комилга топширамиз! Танаффусдан сўнг, ижодга қайтишни жуда ҳам соғинганликлари сезилиб турибди.

 IMG_6621

Сарвар: - Cоғинчли саломлар сезиляпти!

Шундан сўнг, Иброҳим Аҳмедов Сарвар ва Комилга эфирда тингловчилар билан бирма-бир сўрашиб олишни таклиф этди.

 IMG_6651

Сарвар: - Бизда ҳар доим ҳамжиҳатлик билан, албатта, мен ҳар доим Комилга сўз бермайман!)))) Лекин, айтганингизча бор, чиндан жуда ҳам ижодни, мухлисларни ва мана шундай эфирларни соғиндик.

Комил: - Сизнинг эфирингизни соғиндик!

Иброҳим Аҳмедов: - Агар бошқа эфирда бўлганингизда, ўша эфирни соғиндик, деб айтардингиз!)))

Сарвар: - Биз барча эфирларни соғиндик!)))) Эфирда бўлмаганимизга ҳам анча бўлди. Эсингизда бўлса, Янги йил эди! Бундан тахминан 2-3 йил олдин, Алишер Узоқов билан охирги марта эфирда бўлгандик.

 IMG_6510

Иброҳим Аҳмедов: - Кўп сонли мухлисларга эгасиз! Мухлислар ҳам сизларни соғинишган. Орадаги танаффусни эса, биз оила билан боғлашимиз мумкин!

 IMG_6599

Сарвар: - Бу нафақат оила, балки жуда кўп сабаблари бор! Ҳаттоки, шу даражага бориб қолиндики, ижодни бир йўла йиғиштириб қўямиз, деган режалар ҳам бор эди. Кейинчалик бу нарсалар барҳам топиб, ҳамма нарса ўз ўрнига тушишига вақт керак эди! Ҳаммаси ўз ўрнига тушгандан сўнг, яна ижодга қайтяпмиз!

 IMG_6629

Иброҳим Аҳмедов: - Ҳозир студиямизда Сарвар ва Комил, ҳамда биз фақат Сарварни эшитамиз!)))) Комил сиз ҳам, ора-орада...

 IMG_6589

Комил: - Қўшилиб тураман))))

Эфир ўзаро кўтаринки ҳазиллар билан давом этди.

 IMG_6631

Иброҳим Аҳмедов: - Янги тарона “Салом” деб номланади. Бу “Салом, биз қайтдик!” деганими?

IMG_6638

Сарвар: - Худди шундай! Тўғри топдингиз! Бу жуда катта танаффусдан сўнг, “Салом” деб, ижодга қайтиш бўлади!

Комил: - Янгича қайтиш! Яъни, йўналишимиз бошқача! Гуруҳимиз бутунлай бошқача йўналишга ўтганлиги сабабли, бошқача “Салом” билан шоубизнесга қайтдик!

Иброҳим Аҳмедов: - Бундан аввалги ўз қўшиғини премьера қилган ёш хонанда Будур ҳам, айнан бошқа янги йўналишда қўшиқ тақдим этганди. Эндиликда, собиқ “Беном” гуруҳи, яъни Сарвар ва Комил ҳам, янгича йўналишда таронани премьера қиладилар. Ферузахон, айтинг-чи, Сарвар ва Комилнинг аввалги ижодидаги йўналиши, сизга маъқул келармиди?

 IMG_6657

Феруза Фаттохова: - Уларнинг олдинги ижодий йўналиши менга кўпроқ ёқарди. Куни кеча, сайтимизда уларнинг бу янги қўшиғи премьера бўлиб ўтди! Йўналиши ростдан ҳам бошқача.

Иброҳим Аҳмедов: - Иккаласини таққослаганда?

 IMG_6597

Феруза Фаттохова: - Алдамайман, одамни юзига гапиришни маъқул кўраман. Менга аввалги ижодлари ёқарди.

Иброҳим Аҳмедов: - Сабабини айтишим мумкин! Сабаб, аввалги ижодларига адашмасам 100 дан ортиқ қўшиқларини эшитгансиз! Ёки 100 тага яқин! Бу эса, янги йўналишдаги бор-йўғи биринчи қўшиқ! Бунга ҳам менимча, ўрганиб кетилади! Одам тинглаган сари, барибир ўрганади!

Комил: - Бу янги йўналишимиздаги биринчи қадам!

 IMG_6634

Иброҳим Аҳмедов: - Аввалги йўналишни соғинган мухлисларни йўқотиб қўйишдан қўрқмайсизларми?

 IMG_6637

Сарвар: - Энди биласизми, менимча, агар мухлис бўлса, барибир охиригача эшитади, деб ўйлаймиз. Лекин, албатта орада шундай талаблар бўлса, аввалги йўналишдаги қўшиқларга қайтишимиз ҳам мумкин. Бу дегани, энди бўлди, тубдан ўзгариб, бу ёғига фақат шундай йўналишда ижод қиламиз, дегани эмас!

Иброҳим Аҳмедов: - Йўналишни ўзгартириш таклифи кимдан чиқди?

Сарвар: - Иккимиз ҳам, шу қарорга келдик! Сабаби, беркитишнинг ҳожати йўқ, негадир ҳамма бир хил ижод қилишни бошлади. Энди чиқаётган гуруҳлардан бошлаб, энг зўр ижод қилаётганларгача бир хил йўналишда ижод қилаётгандек бўлиб қолди, охирги вақтда.

Иброҳим Аҳмедов: - Агар сиз бу йўналиш билан, юқори натижаларни кўрсата олсангиз, кейин яна бошқа ижодкорлар ҳам шу йўналишда ижод қилишни бошлашса, яна йўналишни ўзгартирасизми?

Сарвар: - Йўқ, унда йўналиш ўзгартирилмайди! Бу деярли 4 йил ичидаги айнан ижод тарафлама, энди биринчи ўзгариш!

 IMG_6481

Шундан сўнг, эфир ортида Иброҳим Аҳмедов яқин кунлар «Grand» радиосида бўлиб ўтажак катта ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида айтиб ўтди. Аммо, бу ҳозирча мухлислар учун сир сақланмоқда!  

Иброҳим Аҳмедов: - Бироз кеч бўлса ҳам, бизда премьера қилинмоқда, буни яшириб ўтиришнинг ҳожати йўқ! Нима деб ўйлайсиз, тарона тақдимоти мухлислар томонидан қандай қарши олинади?

 IMG_6620

Сарвар: - Бу тарона бошқа радиоларда премьера бўлганида ҳам, мухлислар фикрларини озгина техник носозлик юз берганлиги учун охиригача эшита олмадик. Шунинг учун ҳам, ҳозир интиқ бўлиб турибмиз. Биз учун мухлисларнинг фикрлари жуда муҳим! Лекин, инстаграмда, изоҳлар бўлиб турибди! Мухлислар ижодга қайтганимиздан хурсанд!

Иброҳим Аҳмедов: - Ферузахон айтинг-чи, Сарвар ва Комил ижросидаги сизга энг ёқадиган тарона қайси?

Феруза Фаттохова: - Ҳозиргина янграб ўтган “Дард” таронаси! Бу қўшиқ фақат менга эмас, жуда кўпчиликка ёқади! Ҳамма ижодкорнинг ҳамма таронасини эслаб қолиш ҳам қийин. Лекин, ўзи эсда қоладиган “Дард” таронаси, деб ўйлайман.  

Иброҳим Аҳмедов: - Менга эса, “Сўрама” таронаси ёқади!

IMG_6595

Феруза Фаттохова: - У ҳам, таъсирли яхши тарона!

Сарвар: - У тарона ҳам кўпчиликка ёқади!

Иброҳим Аҳмедов: - Шундай вақтлар ҳам бўлганки, бу таронани кунига 50-60 марталаб эшитардим! Лекин, ҳозир ундай эшитмайман!

Сарвар: - Эскирди))))

Иброҳим Аҳмедов: - Гап эскиришда ҳам эмас. Ҳаёт...

Феруза Фаттохова: - Ўтиб кетди!)))))

Сарвар: - Зўр гап бўлди!))))))

 IMG_6634

Эфирдан ташқарида ҳам, кўтаринки руҳдаги қўшиқлар муҳокамаси давом этди)))))

 

Сўнг, албатта Сарвар ва Комил ижросидаги “Салом” таронасининг премьераси бўлиб ўтди! Премьерадан сўнг, телефон қўнғироқлари ва смслар орқали бўладиган мухлислар фикрларига ўтилди! Мухлислар Сарвар ва Комилнинг ижодга қайтганликларидан жуда хурсанд эканликларини билдириб, келгуси ижодларига омад тилашди! Тарона уларга манзур бўлганлигини билдиришди, янги йўналиш бўлганлигини, ҳамда қўшиқдаги “телеграм” сўзини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишди.

 

Иброҳим Аҳмедов: - Фикрларни ҳам тингладик, қўшиқ барча тингловчилар томонидан аъло баҳога лойиқ, деб топилди! Бир сўз билан айтганда, қайтишдаги илк старт муваффақиятли бошланди, деб айтишим мумкин! Умид қиламанки, шу стартнинг омади, муваффақияти, охиригача давом этади! Ўртада бошқа танаффус бўлмайди, деган умиддамиз. Ташриф учун каттакон раҳмат! Сизларни айнан “Grand” радиосида қарши олганлигимдан хурсандман!

 IMG_6618

Сарвар: - “Grand” радиосига албатта, ижодий парвозлар тилаб қоламиз! Ҳар доим шундай зўр радио бўлиб, давом этишини истаймиз! Чиндан ҳам зўр радио! Ҳамда Fattohhon.com сайтига ҳам, юксак парвозлар тилаб қоламиз! Камида миллион-миллион, миллиард-миллиард мухлисларни тилаб қоламиз!

 Комил: - Мухлисларимизга, бизни эшитаётган барча юртдошларимизга тинчлик, осойишталик, соғлик-саломатлик тилаймиз, ҳамда ҳамиша севиб-севилиб юришларига тилакдошмиз!

 Феруза Фаттохова: - Барча мухлисларимизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-омад тилайман! Барча ижодкорларимизга эса, юксак ижодий парвозлар, омадлар тилайман! Ижоддан тўхташмасин! Ҳамиша мухлислар учун ижод қилишсин, деб қоламан!

Иброҳим Аҳмедов: - Бугунчалик, “Файзли оқшом” дастури ва “Премьера” лойиҳасига якун ясаймиз, дастур сўнггида ҳар доимгидек айтар сўзларим:  “Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Яқинларингизни асранг! Билингки, уйда сизни яқин инсонингиз кутмоқда! Омон бўлинг, азизлар!”  

IMG__0640_копия

Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_6510

 IMG_6657

IMG_6625

IMG_6617

IMG_6624

IMG_6594

IMG_6540

IMG_6645

IMG_6551

IMG_6589