FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚИСҚА САТРЛАРДА ЮРТИМИЗ ҲАЁТИДА... 06.07.2015 23:58

 рhoto_(2)

Фаровон юртимизда кун сайин янги қурилишлар амалга оширилмоқда. Булардан бири Тошкент шаҳрида яна бир ажойиб боғ қад ростламоқда! Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида “Анҳор-Локомотив” номли аттракционларга эга дам олиш боғи қурилмоқда. Бу дам олиш боғида бир ўзига хослик бор, яъни, боғда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор 7 та биноларининг макетлари ўрин олади. Булар, Телеминора, Тошкент куранти, Темурийлар музейи, Самарқанддаги Шердор Мадрасаси, Бухорадаги Минораи Калон, Андижондаги Бобур мемориал комплекси, Хивадаги Калта Минор. Бундан ташқари, боғда ресторан, ёзги кинотеатр, фонтан, автодром бўлиши ҳам кўзда тутилган.

 * * * * * * * * * *

Рамазон ойида  юртдошларимиздан иборат зиёратчилар, тинчлик ва хотиржамликда Умра зиёрати учун Саудия Арабистонига йўл олишди. Улар учун барча зарурий шароитлар яратилган.

 * * * * * * * * * *

Ҳозирда Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалиниўтказиш борасида жадал тайёргарлик ишлари кетмоқда. Умуминсоний қадриятлар, юқори маънавият ва миллий анъаналарни ўзида мужассам этган бу мусиқа байрамини барча кутмоқда! “Шарқ тароналари” мамлакатимиз мусиқа санъатини, маданиятимизни кенг тарғиб қилиш ва юксалтириш, маънавиятимизни янада бойитишдек эзгу мақсад йўлида ўтказилади.