FATTOHHON.COM
« Все новости
27 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида «Марди-майдон!» жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг 2013 йилдаги совриндорларини тақдирлаш маросими ҳамда, таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида “Янги йил муборак Ўзбекистоним-сен менинг мангу бўстоним” деб номланган гала-концерт бўлиб ўтди.
«Марди-майдон!» жонли ижродаги қўшиқлар фестивалидан асосий мақсад, асрлардан асрларга ўтиб келаётган ажlодларимиз анъанаси бўлмиш жонли ижрони ривожлантириш ва бу борадиган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги сир эмас. Бунда албатта, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаровнинг ҳиссаси катта! Бу инсоннинг устоз сифатидаги саъй-ҳаракатлари, жонкуярликлари билан кўплаб жонли ижрода куйловчи ёш иқтидор эгалари, билимли ёшлар орасидан сараланиб, санъат оламига қадам қўймоқдалар.
Тақдирлаш маросимида ҳам, бу анъанага амал қилиниб, фестивалнинг 2013 йилдаги иштирокчиларидан 4 нафар энг фаол иштирокчилар бир йиллик имтиёзли лицензия рағбатлантирилди.
Улар, “Диёр” гуруҳи (Жамол Муродов ва Юлдуз Назирова), мукофотни Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси Раиси ўринбосари Фарҳод Рўзиев топширди.
Жаъфарбек Мадаминов, мукофотни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.
Мухлис Бердиев мукофотни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир Ботир Эргашев топширди.
Иброҳим Мамадалиев, мукофотни “Истиқлол” оркестри раҳбари таниқли бастакор Фарҳод Абдуллаев топширди.
Энг асосий лира тасвири туширилиб тайёрланган соврин ва лауреатлик дипломига эса, 2013 йилнинг энг фаол иштирокчиларидан 3 нафари эга бўлишди. Улар, “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилфуза Қобилова, совринни Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир топширди.
Рашидбек Аъзамов, совринни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов топширди.
Азиза Муҳамедова, мукофотни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Азамат Ҳайдаров топширди.
Тақдирлаш маросимидан аввал ва кейин, фестиваль иштирокчиси бўлмиш кўплаб иқтидор эгалари, ҳамда таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида гала-концерт дастури намойиш қилинди. Концерт дастурини таниқли бастакор Фарҳод Абдуллаев раҳбарлигидаги “Истиқлол” оркести ўзларининг мусиқий номери билан очиб беришди. Концерт дастуринининг биринчи қисмини “Орият доно” радиосидан радиобошловчи Акмал Мирзо ва бошловчи Анварбек Тожибоев олиб бордилар. Концерт аввалида, бошловчилар томонидан кириб келаётган 2014 йил Муҳтарам Президентимиз томонидан “Соғлом бола” йили деб, эълон қилинганлиги, бу эса жаннатмакон юртимиз фарзандларига берилаётган катта эътибор эканлиги ҳақида айтилиб, мазкур концерт дастуридан тушган маблағнинг маълум бир қисми меҳрибонлик уйларига ўтказилиши билдирилди.
Кейинги қисм, эстрада блокида эса, дастурни “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора олиб боришди.
Концертнинг биринчи қисмида, «Марди-майдон!» жонли ижродаги қўшиқлар фестивалининг ёш истеъдод эгаларидан Жаъфарбек Мадаминов “Топмадим ҳаргиз сўроғим”,
“Диёр” гуруҳи “Мавриги”,
Рашид Аъзамов “Фарғона тонг отгунча”,
Иброҳим Мамадалиев “Сайдинг қўябер саййёд”,
Мухлис Бердиев “Келинчак”,
Азиза Муҳамедова Лара Фабиан репертуаридан “Je T’aime”,
Дилфуза Қобилова “Ватан мадҳи”,
Шохнур “Шундай яшагинки!” қўшиқларини ижро қилишди.
Концертда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев “Оҳ мени Ватаним бу”,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Машҳурбек Раимжонов ва
Хуршида Жўраева “Келинг қишлоғимизга”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Бўлди”,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Навбаҳорим қани”, “Жоним асир”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов “Гўзал”,
“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон “Сендадур кўнглим”,
Ўзбекистон Халқ артисти Маҳмуд Намозов “Сендан гўзал, сендан сулув борми?”,
Рухшона “Кабутар”,
“Эътироф 2013” мукофоти совриндори “Элдидо” гуруҳи “Besame Mucho” ,
“Ниҳол” ва “Эътироф 2013” мукофотлари совриндори Зиёда “Ёрим бўлсанг”,
“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев “Соғиниб”,
“Ниҳол” мукофоти совриндори Дурдона гуруҳи “Эй жон”,
“Уммон” гуруҳи “Гўзал пари”,
Муниса Ризаева “Секин-аста”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов “Ўзбегимни байрамига тан бераман”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Собиржон Мўминов “Қанча сен томон юрсам”, ҳамда Рўзимуҳаммад Мўминов билан “Кўз тегмасин Ватанимга!” қўшиқлари билан, барча томошабинларни кўнгилларини хушнуд этиб, кириб келаётган Янги 2014 йил билан чин дилдан муборакбод этдилар.
Концертда “Тумор” ва “Тошкент зеболари” рақс ансамбллари иштирок этдилар.
Дастур давомида Акмал Мирзо ва бошловчи Анварбек Тожибоев, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва “Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиқларини жонли ижрода куйлашга “уриниб” кўришди! Шунингдек, уларнинг фонограммани танқид остига олиб, “тозаланган қўшиқ айтгандан, тозаланмаган бошловчи бўлган яхши” деган ҳазил сўзлари, барчанинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт фишкаларидан бири Гулсанам Мамазоитованинг жонли ижродаги қўшиқлари бўлса,
шунингдек, яна бир фишка “Элдидо” гуруҳининг ноодатий “Қорбоболар чиқиши” бўлди!
Шунингдек, фестиваль иштирокчиси бўлган ёшлардан “Диёр” гуруҳи,
Шохнур, ҳамда Мухлис Бердиев қўшиқлари ҳам эътиборга лойиқ. “Диёр” гуруҳи миллий анъаналарга амал қилган ҳолда, “Мавриги” қўшиғини куйлаб, қўшиққа мос кийинишгача дид билан аҳамият беришган.
Ёш хонанда Шохнур ижросидаги “Шундай яшагинки!” қўшиғи эса, чуқур маънога эга, таъсирли тарона бўлиб, қўшиқни тинглаганда, беихтиёр Ватанимиз сарҳадларини муносиб ҳимоя қилаётган мард инсонлар, Ватанимиз ҳимоячилари кўз олдимизга келади. Беихтиёр, кўнгилда уларга нисбатан фахр ва ифтихор сезасан.
Мухлис Бердиевнинг “Келинчак” қўшиғи эса, қўшиқ сўзлари ва мусиқаси ўзига хос таъсирли чиққан.
Томошабинлар шунингдек, Улуғбек Раҳматуллаев ва Муниса Ризаеванинг қўшиқларини берилиб, бирга куйладилар.
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкиллаштирилган мазкур концерт дастуридан миллий мумтоз қўшиқлар билан бирга шўх, эстрада қўшиқлари ҳам ўрин олиб, концерт ҳар қандай ёшдаги томошабинлар дидини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиб, барча санъат ихлосмандлари ва томошабинлар учун Янги йилга муносиб совға бўлди, десак янглишмаймиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотоларучун X Frame Media Production студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.