FATTOHHON.COM

« Все новости

УМРБОҚИЙ ҚЎШИҚ, ЯХШИ ШЕЪРДАН БОШЛАНАДИ! 08.07.2015 22:29

Эстрада санъати ривожи учун хонандалар билан бир қаторда шоир-ёзувчилар ҳам масъулдир. Чунки, умрбоқий қўшиқ аввало яхши шеърдан бошланади. Шеър мазмуни кўпинча, ўша қўшиқнинг келажагини белгилайди. Сўз, катта кучга эга, десак янглишмаймиз.

Аммо, ҳозирда мавжуд айтимларнинг ҳаммасини ҳам сўз санъатига алоқадор деб бўлмайди. Бу ҳолат бошқалардан кўра адабиёт вакилларини кўпроқ ташвишга солади.

photo (1)

     Юқоридаги каби фикр-мулоҳазалар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган “Маънавиятимизни асраб қолайлик” номли давра суҳбатида алоҳида таъкидлаб ўтилди. Мазкур тадбир Вазирлар Маҳкамаси томонидан мамлакатимиздаги теле ва радиоканалларда эфирга узатилаётган, кафе ва ресторанларда мониторлар орқали намойиш этилаётган, миллий менталитетимизга зид бўлган клиплар, кўрсатувлар ва эшиттиришларни бартараф этиш юзасидан тайёрланган Ҳаракат дастури асосида ўтказилди. Унда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ходимлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, адабий танқидчилар, санъаткорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

      Давра суҳбатида эстрада қўшиқчилигида эришилган ютуқлар ва тобора кенг қулоч ёзаётган муаммолар ҳақида жиддий фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шоир, бастакор ва хонанда учлиги фаолиятини янада жонлаштириш, Бадиий кенгашлар ваколатини кенгайтириш каби масалаларда қатор тавсиялар айтилди. Замонавий эстрада намуналари савиясини асосан тўйлар белгиланаётгани ва бунинг натижасида енгил-елпи қўшиқлар яратилаётганига тўхталиб ўтилди.

    Тадбир якунида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, Ёзувчилар ва Бастакорлар уюшмалари янада яқин ҳамкорлик қилишга келишилди.