FATTOHHON.COM
« Все новости
ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН: “БУЮКЛАР БИСОТИДАН”-2! БОБУРДАН СЎНГ, АЛЬБОМ УЧУН, ЭНДИЛИКДА КИМНИНГ ҒАЗАЛЛАРИ ТАНЛАНМОҚДА? 09.07.2015 20:27
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг илк маротаба буюк тарихий аждодларимиздан шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодининг энг гўзал ғазалларига куй басталаб тайёрланган “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мусиқий альбоми шов-шувларга сабаб бўлган эди! Асрлардан асрларга ўтиб келаётган адабий дурдоналар, замонавий оҳангларда, тингловчилар қалбидан жой олди!
Санъаткор эндиликда мазкур анъанага содиқ қолган ҳолда, “Буюклар бисотидан” мусиқий альбомини давом эттирмоқда! Демак, “Буюклар бисотидан”-2! Навбатдаги янги мусиқий альбом учун Мавлоно Лутфий ғазалларидан танланмоқда!
Озодбек Назарбековнинг айтишича, бу альбом шу йил охиригача тайёр бўлиши режалаштирилган.
Тез кунларда батафсил!