FATTOHHON.COM
« Все новости
ХОНАНДА ЛОЛА ЙЎЛДОШЕВАНИНГ НОМИГА БЕРИЛГАН ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ТУГАТИЛДИ! 14.07.2015 03:39
Хонанда Юлдашева Лола Равшанбековна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар бузилганлиги сабабли, хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-24 моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 14 июлдан тугатилганлигини маълум қилади.
Матбуот хизмати