FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ шоири Иқбол Мирзонинг шеърларида Ватанга муҳаббат, фалсафий мазмундан ташқари, самимийлик ва ўзига хос ифода мужассам.
Шоирнинг ҳар бир шеъри инсонни бир зумга бўлса ҳам ўйлантириб қўяди. Унинг “Ёмон одамлар йўқ” шеърини ўқиганингизда, хаёлга “чиндан ҳам инсон онасидан ёмон бўлиб туғилмайди-ку. Сен учун ёмон бўлган одамни ҳам онаси, яқинлари бор ва улар уни ёмон, деб билмайдилар. Шундай экан, унинг бошқалар назарида ёмон бўлишига сабаб нима?” деган савол келади ва бу саволга жавобни эса, мазкур шеър орқали топиш мумкин.
Ёмон одамлар йўқ, дунёда буткул,
Ёмон хаёллар бор, ёмон ўйлар бор.
Касалга чалинса агар атиргул,
Хазон нафаси бор, хазон бўйлар бор.
Баъзан кўз етолмай қолар юлдузга,
Мавҳум кўланка бор, оғир булут бор.
Ёмон одамлар йўқ, дедим-ку сизга,
Ёмон шароит бор, ёмон муҳит бор.
Каззобни онаси суяр эркалаб,
Боласи суйкалар, ўпади дилдор.
Аслида ҳаммамиз яхшилик тараф,
Ёмон одамлар йўқ, манфаатлар бор.