FATTOHHON.COM
« Все новости
Жаҳонгир Позилжонов янги “Атиргул” деб номланган қўшиғига видеоклип суратга олдирди. Қўшиқ муаллифи Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи, мусиқа Рустам Тўлашевга тегишли. Клипда Жаҳонгир Позилжонов атайлаб янги чеҳралардан фойдаланди. Клипда 20 тадан ортиқ актёрлар суратга тушишди. Клипда бу гал Жаҳонгир Позилжоновнинг дўстлари роль ижро қилишмади. Лекин, Жаҳонгир Позилжоновнинг яқин дўсти Жавлон Шодмоновнинг қизи Хушнозани, ҳамда “Энагалар” фильми орқали яхши таниш бўлган “Тамоша” гуруҳи аъзоси Маъруфбекни кўришимиз мумкин. Клип севги мавзусида бўлиб, асосан сокин кадрларда суратга олинган. Клипни режиссёр сифатида Жавлон Шодмоновнинг ўзи суратга олди. Оператор Жонрид Сагдиев. Клип сюжети ғояси Жаҳонгир Позилжоновга тегишли бўлиб, муҳаббат бу клипда кабутар орқали берилган. Лекин қандай қилиб? Севишганлар ўз муҳаббатларига етишадиларми? Бу ҳақида, клип тайёр бўлгач, билиб олиш мумкин.