FATTOHHON.COM
« Все новости
Актриса Райҳон Уласенова актёр ва режиссёр Нозим Тўлахўжаевнинг янги “Зарб” деб номланган фильмида, бош роллардан бирини ижро этди. Бу фильм 2014 йилнинг илк премьераларидан бири бўлиши кутилмоқда.
“Бу фильмни кўргач, томошабинларда менга нисбатан нафрат уйғонмайди” деган умиддаман, дейди Райҳон Уласенова. Чунки, унинг фильмдаги қаҳрамонининг исми Розия бўлиб, ўта салбий қаҳрамон. “Аввал ҳам салбий қаҳрамонлар ролини ижро қилганман, лекин инсонни бу даражада ёмон бўлишини, мана шу фильм сценарийсини ўқиб чиққач, билдим” дейди актриса Райҳон Уласенова. Бундан ташқари, актриса ҳозирги кунда Тошкент телеканали томонидан буюртма берилган “Қисмат битиги” сериалида ҳам, бош ролда суратга тушмоқда. Бу сериалда Райҳон Уласенова актёр Фахриддин Шамсиматов, актёр ва хонанда Самандар Ҳамроқулов, актриса Юлдуз Ҳамидова ҳам суратга тушмоқда.
Аввал, Райҳон Уласенованинг фарзандлари ҳам фильмларда у билан бирга суратга тушишлари ҳақида эшитгандик. Бу юзасидан берилган саволга Райҳон Уласенова қуйидагича жавоб қайтарди: - Аввал фарзандларим мен билан бирга фильмларда суратга тушиб юрган вақтларида, улар кичкина бўлганликлари учун бироз қийналдим. Она ва фарзанд актёрлик соҳасида, бир вақтда бир фильмда суратга тушиб бўлмас экан. чунки, мен ўз ролимни ижро қиламанми, ёки фарзандларимга қарайманми, жуда ҳам қийин экан. Ўғлим Азизбек, ҳозирча фильмларда суратга тушмасликка қарор қилди, чунки ҳозирча бунга тайёр эмас экан, бизни соҳанинг қийинчиликларини кўриб, “касбингиз қийин экан” деди. Ўғлим Азизбек ўтган йили бир фильмда бош ролга тасдиқланган эди, аммо ўша фильмда суратга туша олмади. Чунки, у Гимназия мактабда ўқийди ва ўша вақтда имтиҳон топшириши керак эди. Биз эса, имтиҳонларга жиддий қарашимиз керак бўлди, сабаби имтиҳон топширмай, суратга олиш ишларига кетиб қолганида, оддий синфда қолиб кетар эди. Шунга, биз у билан фильмда суратга тушишни эмас, ўқишни танладик.
Саида Вахобова