FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАСУР УМИРОВДАН “ЭРКАК ЙИҒЛАМАСИН”! МР3! БЕЛГА БЕЛБОҒ БЎЛСИН, ДОИМ САБР ВА БАРДОШ... 20.07.2015 11:45

 photo (16)

Жасур Умировдан ҳаёт синовлари ҳақидаги тарона!

 photo (15)

 Йигитнинг парвозда қаноти дўстдир,

Йигитнинг сўнггида нажоти дўстдир,

Йигитнинг ҳаёти-мамоти дўстдир,

Йигит йиғламасин, чин дўст кетса ҳам...

 

Кимдир кўролмаса, турган жойингни,

Бошинг силаб, мўлжалласа пойингни,

Улфат бўлиб, оғулатиб чойингни,

Эркак йиғламасин, ким паст кетса ҳам...

 

Тиллага ўч бўлмоқ аёлнинг касби,

Эр йигит ҳаромдан қочади, асли.

Ўксинмас, йўқотса, дуру зўр қасрин,

Эркак йиғламасин, бойлик кетса ҳам...

 

Бойлик адашмоқлик учунми, айтинг?

Бойлик ҳатто бахтдан устунми, айтинг?

Бойлик бу ҳаёт мазмуними, айтинг?

Эркак йиғламасин ғийбат бўлса ҳам...

 

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

ЖАСУР УМИРОВ_

“’ЭРКАК ЙИҒЛАМАСИН” _MP3