FATTOHHON.COM
« Все новости
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамкорликда, июль ва август ойлари мобайнида Республикамизнинг турли ҳудудларидаги маданият ва истироҳат боғларида машҳур санъаткорлар иштирокида концертлар ва бошқа хайрли тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Юртимиз мустақиллигининг 24 йиллиги олдидан мазкур тадбирлардан, жумладан, Наманган вилоятидаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида, Ўзбекистон халқ артисти Матлуба Дадабоева,
Фарғона шаҳридаги янги Санъат саройи майдонида эса, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова концерт дастурларини намойиш этдилар.
Эл севган хонандалар, шунингдек, мазкур ҳудудлардаги “Мурувват уйлари”да ҳам бўлиб, самимий учрашувлардаги суҳбатлар билан, кўнгилларга қувончу шодлик улашдилар.