FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Дилором” қўшиғи, санъаткорнинг бу йилги “Ардоғимдасиз” концерт дастурида ҳам, томошабинлар томонидан алоҳида эътибор билан кутиб олинган эди.
Қўшиқ Равшан Нурсух сўзи, Жасур Мавлонов мусиқаси билан яратилган, ўлмас мавзу муҳаббат ҳақида бўлиб, таъсирли ижро этилган.
Қўлларим етмаган ой бўлдингизми?
Мен мажнунтол бўлсам, сой бўлдингизми?
Севгимизни сотиб бой бўлдингизми?
Ёр-ёр бўлмадингиз, менга Дилором...
Муҳаббатдан куйлар, бу баҳор фасли,
Мубораклар бўлсин, ўзга ёр васли...
Сизни севмоқ учун келганман асли,
Ёр-ёр бўлмадингиз, менга Дилором...
Наҳот сўқир экан, кар экан дунё,
Менинг кўз ёшимга зор экан дунё,
Нетай иккимизга тор экан дунё,
Ёр-ёр бўлмадингиз, менга Дилором...
Қўлларим етмаган ой бўлдингизми?
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!