FATTOHHON.COM
« Все новости
18 январь куни “Алишер Навоий” киносаройида режиссёр Жавлон Шодмоновнинг “Замонавий совчилар 3” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Премьера олдидан Comedy.uz резидентлари ўз чиқишларини, хонанда Муниса Ризаева ва бошқалар ўз қўшиқларини тақдим қилдилар.
Премьерани сўз устаси ва актёр Шукурулло Исроилов олиб борди.
Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Режиссёр Жавлон Шодмонов
Бош ролда Муҳаммадисо Абдулхаиров
Ролларда Убайдулло Омон, Наргиза Абдуллаева, Муяссар Бердиқулова ва бошқалар...
Шукурулло Исроиловнинг самимий ҳазиллари премьерага янада файз киритди.
Фильм намойиши бошланди.
Фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб, унда жиддий муаммолар комедик йўл билан кўрсатиб берилган.
Муҳаммадисо Абдулхаиров фильмда иккита ролни ижро қилган. Иккала қаҳрамон ҳам ўзгача характер эгаси бўлиб, ташқи кўринишлари бир-бирига ўхшаш эди.
Фильмда режиссёр Жавлон Шодмоновнинг ўзига хос топилмалари бор.
Фильм ҳар бир инсон бахтли бўлишга ҳақли, деган ғояни илгари суради. Инсон минг уринмасин бировнинг ўрнини эгаллай олмайди, қолаверса, ҳар қандай ёлғон барибир фош бўлади. Ҳаттоки, ўша ёлғон эзгулик учун ўйланган бўлса ҳам. Шунингдек, фильмда ҳар қандай ишдан манфаат кўзлайдиган инсонлар ҳам комедия орқали кўрсатиб берилган. Машҳур фильм, “Ўтган кунлар” фильмидан бир неча сўзлар ҳам, ўз ўрнида ишлатилган.
Премьера вақти кинотеатрнинг катта зали томошабинларга тўлиб кетганлигидан кўпчилик фильмни тик туриб тамоша қилишларига тўғри келди.
Яхшиси, минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал!
“Замонавий совчилар 3” фильми 18 январдан Республика кинотеатрларида!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова