FATTOHHON.COM
« Все новости1 август куни Республикамиздаги Олий ўқув юртларида Тест синовлари куни! Шу куни қанчадан қанча абитуриентлар, кўнгилларида ҳаяжон ва қўрқув, шу билан бирга чексиз орзулар билан тест имтиҳонлари топширадилар.
Озод ва обод, тинч ва фаровон юртимиздаги барча ўқув масканларида ва у ердаги барча абитуриентлар кўнглида, айни дамларда, ягона истак, тест синовларини муваффақиятли топшириш!
Барча абитуриентларга омад тилаган ҳолда, шуни айтиб ўтмоқчимиз, ҳозир сизларга мураккаб туюлаётган, балки бироз қийинчилик деб ҳисоблаётганингиз, ҳозирги синов, аслида ширин ташвиш!
Чунки, ўйлаб қарасангиз, дунёнинг уруш бўлаётган давлатларидаги минглаб ёшлар, шу дамда сизнинг ўрнингизда бўлишни исташарди! Сабаби, тинч ва фаровон юртда, хотиржамлик билан ўзингиз истаган ўқув даргоҳига имтиҳон топширяпсиз! Сиз Мустақил, тинч, осойишта ва муҳими ёшлар учун ҳамма имкониятлар яратилган диёр фарзандисиз! Сиз бахтлисиз, чунки бахтиёр юрт фарзандисиз! Шундай экан, асло бўшашманг, бу катта ҳаёт остонасидаги илк синовлардан бири ва сиз албатта ундан муваффақиятли ўтасиз!
Барча абитуриентларга омад ёр бўлишига тилакдошмиз!