FATTOHHON.COM
« Все новости4 август куни “Discovery” магазинида хонанда Нилуфар Усмонованинг янги “Дунё” мусиқий альбоми тақдимоти бўлиб ўтди!
Унда “Тарона” студияси директори Даврон Муқимов, ОАВ вакиллари, ҳамда Нилуфар Усмонованинг мухлислари иштирок этишди.
Янги “Дунё” мусиқий альбомидан хонанданинг 17 та қўшиғқ ўрин олган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: “Қадримга ет”, “Севги қиссаси”, “Мактаб”, “Унутгин”, “Бир кунинг бахш эт”, “Чапанигина ўзбегим”, “Шака бум”, “Ҳофиза онам”, “Эй бола”, “Куйла”, “Қор”, “Хуш келдинг баҳор”, “Илло”, “Ёр-ёр”, “Алла”, “Дона-дона”, “Дунё”.
Тақдимотда Нилуфар Усмонова авваламбор, янги мусиқий альбом, унинг яратилиши ҳақида сўзлаб, баъзи қўшиқларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, бу мусиқий альбомни тезликда тақдим қилинганлигининг сабабини айтиб, ҳозирда яна бир альбом устида ишлаётганини, ҳамда куз охирларига у янги мусиқий альбомни ҳам тақдим этмоқчи эканлигини айтиб ўтди!
Шундан сўнг, хонанда журналистлар ва мухлисларнинг саволларига жавоб берди.
Саволлар жонли ижро, ижод жараёни, хонанданинг ютуқлари, ижодий гуруҳи, ижодий ҳамкорликда бўлган шоирлар, бастакорлар, қўшиқлари матни, ҳаётдаги куч ва илҳом манбаи, ҳар доим хушчақчақлик сири, клиплари, ҳамда яна янги суратга олинажак клипи ҳақида бўлди.
Шунингдек, хонанда 7-август куни “Дунё” мусиқий альбомидан ўрин олган “Дона-дона” қўшиғига суратга олинган видеоклип тақдимоти бўлишини ҳам, айтиб ўтди!
Тақдимот давомида, ашаддий бир неча йиллик содиқ мухлислари, хонандани янги альбом тақдимоти билан табриклашди, ҳамда биргаликда суратларга тушишди.
Журналистларга хонанданинг “Дунё” мусиқий альбоми тақдим этилди.
Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди!
Феруза Фаттохова
Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз