FATTOHHON.COM
« Все новости
Пазанда Ойхон бу гал, жуда мазали шоколадли кексни тавсия қилади.
Шоколадли кекс учун керакли маҳсулотлар:
Кофе (80мл сувга 2чой қошиқ кофени дамланг ва совутиб олинг)
тухум 2 та
Сут 130 мл
Ўсимлик ёғи 130мл
Какао 80мл
Ун 250мл
Шакар 250 мл
Ванилин 1почка
Разрыхритель 2 чой қошиқ
Аввал барча суюқ маҳсулотлар (сут, ёғ, совутилган аччиқ кофе, тухум)ни шакар билан аралаштириб, битта масса ҳосил қиламиз. То шакар эригунча яхшилаб аралаштирамиз.
Кейин ун, какао, ванилин ва разрыхлителни қўшиб (Ойхон: - Разрыхлителим кам экан, шунинг учун кексим керакли даражада кўтарилмади!) аралаштиришда давом этамиз.
Айни шу пайт шоколад бўлакларини ҳам қўшиш мумкин. (Ойхон: - Мен солган бўлаклар катталик қилди ва кекс тубига чўкиб кетиб эримади, сиз бир оз майдалаб солинг!!!)
Сўнг, махсус идишни маргарин бн яхшилаб мойлаб, массани солинг.
180 градус қизиган духовкага 40-50 дақиқага солинг.
Ойхон: - Аввалига онамлар билан доим тайёрлайдиган усулда пиширмоқчи эдим! Кейин интернетда шу рецептни кўриб қолдим ва шу асосида тайёрладим! Акам, онам, синглим пиширган нарсаларимни гап-сўзсиз ейишади. Энг инжиқ ва одил баҳо берувчи жиянларим ва поччамга жудаям ёқди! Бу эса мени муваффақиятим! Ура!
Демак, келгуси сафар яна Пазанда “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!