FATTOHHON.COM
« Все новости
“Фототанлов” лойиҳаси, “Тасвир” газетаси томонидан, X Frame Media Production студияси ҳомийлигида ҳамда, Fattohhon.com интернет сайти ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз. “Фототанлов” лойиҳаси учун “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилган суратлар орасидан ғолиб фотосурат саралаб олинади.
Фотосуратни саралаб олиш учун, ҳайъат аъзолари, таниқли шоубизнес вакиллари орасидан таклиф қилинади.
“Фототанлов” ғолибини эса, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутади!
“Фототанлов”нинг ўтган 2013 йил ноябрь ойи ғолибини аниқлаш учун, ҳайъат аъзоси сифатида, бу гал кўпгина мухлисларнинг талаб ва истакларига кўра, хонанда Шахзода таклиф қилинди!
Шахзода ноябрь ойида, “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилиб, чоп этилган барча рангли фотосуратлар билан бирма-бир танишиб чиқди. Сўнг, шунча фотосурат орасидан, газетанинг ўтган 2013 йил 28 ноябрь №48 сонида чоп этилган Роксана Анварова томонидан юборилган “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосуратини ғолиб деб топди!
Демак, “Фототанлов” лойиҳасининг ноябрь ойи ғолиби “Тасвир” газетасининг 28 ноябрь №48 сонида чоп этилган Роксана Анварова томонидан юборилган “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосурати!
Шахзода: - Ҳозир менинг ҳаётимда юз берган қувончли ҳодисадан, ҳозирги ҳолатимдан келиб чиқиб, шу фотосуратни танладим. Чунки, унда меҳр ва илиқлик бор. Менга айнан ёққан жиҳати, она эмас, унда айнан ота тасвирланган. Кўриниб турибди, ота қанчалик ўз фарзандини ухлатмоқчи бўлиб ҳаракат қилган, натижада шунчалик чарчаганки, охири ўзи ҳам фарзанди билан бирга ухлаб қолган! Лекин, ота ўзи ухлаётганлигига қарамай, оталик туйғусидан келиб чиқиб, фарзандини маҳкам ушлаб олган! Бу фотосуратда кучли меҳр ва илиқлик бор!
Демак, “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосурати эгасини, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутмоқда!
Ҳар ойда, “Фототанлов” ғолиблари аниқланади. “Тасвир” газетаси ва www. Fattohhon.com сайтини кузатиб боринг,
чунки, “Фототанлов” лойиҳаси “Тасвир” газетасида чоп этилади, лойиҳанинг барча репортаж фотосуратлари эса, www. Fattohhon.com сайтида ҳам бериб борилади.
Сиз ҳам қизиқарли фотосуратларингизни “Тасвир” газетасига юбориб туришни асло унутманг! Ажаб эмас, “Фототанлов”нинг келгуси ойлардаги ғолибларидан бири, сиз бўлишингиз ҳам мумкин!
Жараённи фотограф Аҳрор Назиров суратга туширди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова