FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ “ЭЛДИДО” ГУРУҲИ! ҲОЗИР ИККАЛАСИДА ҲАМ ШУНДАЙ ДАВР... 12.08.2015 19:34

IMG_4649

“Ориат доно” радиосида журналист Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги меҳмонлари,

IMG_4498

“Эътироф 2013” Тақдирлаш маросимида “Йилнинг энг фаол эстрада гуруҳи”  дея эътироф этилган ижодкорлар, “Элдидо” гуруҳи бўлишди!

IMG_4505

Шунингдек, дастурда биз ҳам иштирок этдик.

IMG_4665

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач, “Элдидо” гуруҳи вакилларига сўз берди ва улар ҳам ўз навбатида радиотингловчилар билан саломлашишди, ҳамда самимий тилакларини айтиб ўтишди.

IMG_4488

Орада гуруҳ вакили Дилниёз “Элдор ака ҳам гапирдилар” деб, ҳазиллашиб ўтди!

IMG_4504

Акмал Мирзо: - Fattohhhon.com сайти вакиллари ҳам биз билан бирга эканликларидан хурсандмиз. Концерт дастурларида ҳам, интервьюларда ҳам, гуруҳ номидан кўпинча Дилниёз гапиради. Тўғри, сизлар ҳам гапирасизлар, агар бўлинса, 3 кишига 33 бутун нечадир фоиздан тўғри келиши керак, лекин, 100 фоиздан 15 фоизи Достонга, 5 фоизи Элдорга тўғри келади. Қўшиқ куйлаш баробарида, гапириш учун ҳам ўқигансизлар.

IMG_4715

Элдор: - Мен кўпроқ сўзсиз роллар ўйнаганман!

Ҳамма кулиб юборди!

Дилниёз: - Ростдан ҳам онда-сонда гапирадилар!

Достон: - Онда-сонда эмас, масаалан, сўз туғилиши деган нарса бор-ку!

Элдор: - Менда туғилмаган экан-да!

Достон: - Туғилиб қолар, магистратурага киргансиз, бу йил!

Дилниёз: - Элдор акада кўпроқ ҳатти-ҳаракат ва эмоциялар орқали! Менда униси ҳам, буниси ҳам! Ҳам ҳаракат, ҳам сўз!

Элдор: - Ўша ҳаракатини гапириб ҳам кетаверади!

Ҳамма кулиб юборди!

Дилниёз: - Мана кулишиб ҳам олдик!

Шундан сўнг, Акмал Мирзо “Элдидо” гуруҳига эфирда саволлар берилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

IMG_4710

Акмал Мирзо: - Сизлар билан аввалги суҳбатимизга бир йил бўлди! Шу оралиқда, шунчаки, ўзимни кузатганларим, “Элдидо” гуруҳида силжиш сезилгани йўқ! Фақат йигитларнинг кўринишларида ўзгариш бор ва фақат гапга бой! Уччовингиз бир ёқадан бош чиқариб, гапирадиган ҳолатга келгансиз. Энди, ижод қилмаяпсизлар эмас, ижод қиляпсизлар! Лекин, ҳозир сизлар қилаётган ҳатти-ҳаракат мухлисларингингизга таъсир қилаётгани аниқ, аммо ОАВ ходимларига унчалик таъсир қилмаяпти, бир йил ичидаги ижодларингиз! Буни ўзингиз ҳам биласизларми?

IMG_4619

Дилниёз: - Жуда ҳам тўғри айтдингиз! Ижоддан тўхтаганимиз йўқ! Ҳар доим ижод намуналарини мухлисларга тақдим қилиб келмоқдамиз! Айниқса, юртимизда бўладиган тадбирлар, концертларда! Лекин, ҳозирги кунда бизда энди уччаламизнинг ҳам фикрларимиз бир жойдан келиб чиқяпти! Аммо, уни айнан тарғибот ишларига келганда, озгина бир муаммолар, қайси бир қўшиққа клип суратга олдириш борасида кўп баҳс-мунозара, кўпроқ ижодий жараёнлар кўпайганлиги учун биз ўзимизнинг ижод намуналаримизни айнан клип орқали камроқ тақдим қиляпмиз! Шунинг учун, четдан қараганда, бизнинг ижодимиз гўёки янгилик йўқдек, ёки янгидан янги тароналарни мухлисларга ҳадя этмаётгандекмиз. Лекин, биз билан ижодда бирга бўлганлар, “ижодда тинмаяпти” дейишлари мумкин. Аммо, барибир уларга тақдим қилинган, Оммавий ахборот воситаларида кўп “айланган”, клип суратга олинган қўшиқларни кўпроқ қабул қилишади. Орада биз фильмларда ҳам суратга тушишга улгурдик! Шунинг учун ҳам, бизнинг баъзи бир ижод намуналаримизни халқимизга етиб бориш жараёнлари озгина қийин кечди!

 IMG_4640

Акмал Мирзо:- Илк марта 2015 йил “Истиқлол” санъат саройида “Йил қўшиғи 2014” тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда қўшиқ эгалари, шоир ва бастакорлар ҳам тақдирланишди! У ерда тан олиш керак, тақдирланган қўшиқларнинг ҳаммаси ҳам, 2014 йилда яратилган, эфирга узатилган қўшиқлар эмас! Улар орасида бир-икки йил аввалги қўшиқлар ҳам бор. Бу йил сўнггида, ёки 2016 йил бошида яна “Йил қўшиғи 2015” Тақдирлаш маросими ўтказилади. Мана шу тақдирлаш маросими илк бор бўлиб ўтиши олдидан ўтказилган мажлисда, бастакорлар, хонандалар иштирокида бир таклиф ҳам айтилган эди. Яъни, “ой қўшиғи” ҳам бўлиши, масалан. “февраль ойи қўшиғи, март ойи қўшиғи” дегандек. Улар орасидан “йил қўшиғи”ни саралаб олиш мумкин. Агар радиобошловчи сифатида кузатувларим, мана йилнинг 8 ойи кетмоқда! “Ой қўшиғи” дейиш у ёқда турсин, “Йил қўшиғи”га мана, деб кўрсатиладиган қўшиқлар, кундузи чироқ ёқиб, лупада қидирсангиз, нари борса 3-4 та чиқиб қолиши мумкин! Масалан, Ботир Қодиров, Озодбек Назарбеков репертуарларида чиқиб қолиши мумкин! Тўғри, қўшиқлар кўп, жуда кўп, ҳамма ижод қиляпти, лекин айнан ўша хитлар йўқ! Жумладан, “Элдидо” гуруҳида ҳам. Олдинги ҳаракат бор, лекин олдинги фаоллик етишмаётгандек...

IMG_4634

 Достон: - Тўғри! Мени шахсий фикрим бу, берган саволингиздан келиб чиқиб айтмоқчиман, санъаткор бу халқнинг дардини куйловчи инсон, деб биламиз! Масалан, бундай хитларнинг чиқмаётганлигининг сабаби, балки биз халқнинг ичидан дардини олиб куйламаётганлигимиздандир!  

 IMG_4527

Акмал Мирзо:- Олдинги хитлар ҳам, жуда бир халқнинг дарди куйланган хитлар эмасди!  

IMG_4692

Достон: - Қайсидир маънода, демоқчиман. Биз ўзимизга ёққан қўшиқларни ижро қилишимиз мумкин! Лекин, буни мухлислар қандайдир даражада қабул қилмасликлари мумкин! Чунки, буни биз билмаймиз. Ҳар битта санъаткорни ўзига яраша мухлиси бор, ҳар битта санъаткорни ўзига яраша йўналиши бор! Шунга қараб, ҳар бир қўшиқни ҳам ўзига яраша мухлиси бўлади! Балки, шу мухлислари камроқ қўшиқлар яратилаётганлигидандир...

 IMG_4629

Акмал Мирзо:- Энди, айтайлик, 50 та хонанда ичида 4-5 тасидан ҳар йил йили кутасиз-да! Ўша 4-5 кутилаётганлардан ҳам чиқмаяпти, бу нарса! Қолган 30 та хонанда ичида эса, қайсидир йили битта чиқиб қолади.   

IMG_4524

Дилниёз:-  Энди Алла Пугачёва ҳам хит қўшиқ яратар экан-да, кейин эрталаб туриб, ваҳимага тушиб қолар экан:- “Энди нимани айтаман?” деб! Энди, хит қўшиқ бўладими, йўқми, ҳеч ким буни олдиндан айтолмайди!

 

Акмал Мирзо: - Айнан мана шу, нимага бундай бўлмаяпти? Кичкина қизалоқлардан тортиб, катта ёшли инсонлар ҳам машиналарида эшитиб юрмаяпти. Фарзандларимиз тилига ўтириб қоладиган даражадаги хит қўшиқлар яратилмаяпти?

Дилниёз: - Энди, кўп нарса тарғибот ишларига боғлиқ, десак ундан ҳам бўлмаяпти-ку! Ҳозирги кунда айтганингиздек тарғибот ишлари, Телевидение ва радио ҳам, интернет ҳам тинмаяпти! Кутган одамларингиздан ҳам, чиқмаяпти, деяпсиз. Энди улар ҳам, жавоб бера олмайди-да! Мана шу қўшиғим, аниқ ҳамманинг кўнглидан жой олади, деган маънода! Барибир гап айланиб, ижодкорларнинг ўзига бориб тақалади! Кўпроқ изланиш, кўпроқ меҳнат талаб қилинади. Ҳозирги кунда, очиғини айтадиган бўлсак, кўпчилик асосан даромкад келтирадиган томонини кўряпти! Масалан, даромад келтирадиган тараф қаер? Асосан, бизга маблағ келтирадиган томони тўй! Демак, ҳозирги кунда биз қўшиқ қиляпмизми, фикрлаяпмизми, шошма, мана бу қўшиқни қиламиз, “Тўйда ейдими? Тўйда одамлар бу қўшиққа ўйнашадими?” деган фикр билан қўшиқ қилиняпти!  Ҳаттоки, тан олиб айтиб ўтиш керакки, ўзимизда ҳам шу нарса бўляпти. Ҳозирги кунда, ижодкорнинг даромади бўлса, у ўзи ўйлаган ижодни қила олади! Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда бизда концерт учун алоҳида қўшиқ, тўй учун алоҳида, радио учун алоҳида, тадбирлар учун алоҳида қўшиқ бўляпти! Ҳар биттаси учун йил давомида алоҳида қўшиқ қилсак, ўзимизнинг юрагимиздаги қўшиқни қачон қиламиз? Уни қилсагу, уни ўзимиздан бошқа ҳеч ким эшитмаса? Биз ҳозирги кунда кўпроқ ритмли қўшиқ, яъни рақсбоп қўшиқ яратяпмиз, сўзларига ҳам шундай эътибор беряпмиз! Агар биз даромад учун эмас, келажакда 10 йил, 20 йилдан кейин ҳам, қоладиган қўшиқлар яратишни мақсад қилиб қўйсак, шунга эришишимиз мумкин, бўлмаса, эриша олмаймиз, деб ўйлайман.

 IMG_4601

Акмал Мирзо:- Энди, масалан, Ботир Қодировнинг “Чўлпон” сўзи билан куйлаган “Жим туринг” қўшиғи, тўйларда анча олдинга олиб чиқиб қўйяпти! Лекин, бу қўшиқ, тўй учун қилинган қўшиқ эмас! Бу жуда бир юксак чўққиларни ўйлаб қилинган қўшиқ! Элдор шу мавзуда, сизнинг фикрингиз, жамоанинг катта аъзоси сифатида!

IMG_4493

Элдор: - Битта нарсани тан олишимиз керак, ҳозир кўпчилик фақат 4-5 та бастакорларни топиб олишган. Жумладан, биз ҳам шуни ичига кирамиз. Фақат шулардан қўшиқ оламиз. Лекин, ўзи қўшиқ ёзадиган бастакорларимиз жуда ҳам кўп! Чиройли қўшиқлар ҳам кўп, аммо ҳозир Дилниёз айтиб ўтганидек, ҳаммаси фақат тўй учун! Демак, ранг-баранглик етишмаяпти!

Дилниёз: -  Овоз имкониятлари кўп, аммо ундан қандай қилиб фойдаланишни билиш ҳам зарур, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасида бўлиб ўтган мажлисларда ҳам  айтиб ўтилгандек, “учлик” шоир, бастакор, хонанда, уччаласи бирлашиб ижод қилиши керак!

 IMG_4540

Акмал Мирзо: - Мен билган “Элдидо” гуруҳи имкониятларини биргаликда ишга солса, жуда катта ишлар қилиши мумкин! Сизлар эса, уччовингиз бир бўлиб, бу имкониятларнинг 10 дан бирини ҳам ишга солганингиз йўқ! Реклама, ёки оммавий ахборот воситаларида кўриниш ҳақида гап кетмаяпти! Ижодий имкониятларни тўла-тўкис ишга сололмаяпти, деган фикрдаман. Шу фикрга нима дейсизлар? Институтда ўқиётган вақтларингизда бошқача эди!

IMG_4610

Дилниёз:- Шахсан ўзим ўша даврларга қайтишни жуда ҳоҳлардим. Ҳалигача соғинаман. Чунки, айнан бизнинг талабалик вақтимиз жуда бир бошқача бошланган. 2008 йилдан бошлаб, ўша йили “Ёшлар йили” эди! Ёшмиз, ўқишимиз керак эди! Ўша пайтдаги меҳнатни ҳозирги кунда ҳам қиляпмиз, лекин ўша пайтда бошқа ишларимиз камроқ эди.

 IMG_4590

Акмал Мирзо:- У пайтда эл таниши керак эди! Кўпроқ маблағ топиш керак эди. Роса ҳаракат қилинган. Энди эл танимоқда, маблағ ҳам бор.

Ҳамма кулиб юборди.

 IMG_4576

Дилниёз: - Ундай эмас. Одамда  ўзи шундай давр бўлар экан-ку! Ўша илҳом, ижодга бўлган муҳаббат, ҳеч қачон сўнмасин! Ҳар доим шунга талпинамиз! Ундан ҳам зўр бўлиши мумкину, аммо олдин бўлган нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди! Барибир ўша нарсага одам ўзида эҳтиёж сезса, кейин бўлар экан! Санъат шундайки, илҳом келмаган вақтда келмайди! Инсон ўзини мажбурласа, ўзига ёқмаган нарсалар бўлиши мумкин! Баъзида студияда қўшиқлар қиламиз, ўзимизга ёқмайди, уни ўзимиз ҳам эшитмаймиз! Лекин, ёзилади! Аммо, шундай қўшиқлар борки, ҳеч ким эшитмайди, аммо у қўшиқ бизга ёқади! Жуда ҳам ёқади, маза қилиб эшитамиз! Шундай қўшиқларимиз бор, мухлисларга ёқиши мумкин, лекин ўзимиз уни телефонимизга ҳам олмаймиз! Бизда имконият кўп бўлганлиги учун, ўзимиз турли хил жанрларга қўл урганлигимиз учун...

Шу вақтда Акмал Мирзо унинг гапини бўлиб: - Ана энди ўзингизга келяпсиз! Боя Элдор топган калаванинг учини сиз ҳам топдингиз!

IMG_4716

Дилниёз:- Энди бизда ҳозирги кунда, гўёки ҳаммаси бир хилдек! “Меню” бир хил! Агар қайсидир маънода айтадиган бўлсак, назаримда ҳаммада бир хил!

 IMG_4582

Акмал Мирзо: - Сизлар бир-бирларингизни зўр тўлдирасизлар, агар бир қўшиқ олинадиган бўлса, бошқа хонанда ёки гуруҳларга у қўшиқни ижро қилиш қийин, у қўшиқ ҳар қанақасига қийин бўлса ҳам, овоз тебмлари ва ижро имкониятларини ҳисобга оладиган бўлсак, пастдан тортиб, юқори пардаларгача, Элдорга қўйиб берсак, бир чиқиб олса, туша олмай қолади! Бор экан-ку, мана!

IMG_4613

Дилниёз: - Айтишади-ку, жиғига тегмасанг, айтмайди!

Ҳамма кулиб юборди!

IMG_4692

Элдор: -Бояги гапимни давом эттирмоқчиман!  Бизда тақлид ҳам бошланиб кетди-да! Чунки, бастакорлар айтиб, санъаткорга ғоя қилиб берадию, айнан ўшандай айтиш, шарт бўлиб қоляпти! Инсон ўзидан келиб чиқиб, ўз овозида, ўз манерасида ижро қилса, бошқача чиқади. Аммо, хонандалар ўша бастакорнинг овозига тақлиб қилиб қоляпти.  

Достон:- Элдор акам, нима демоқчи?

Акмал Мирзо:- Таржима қилиб беринг!

Ҳамма кулади!  

Достон:- Элдор акамнинг бояги гапларини давом эттирадиган бўлсам, ҳозир бастакорлар кўп, лекин саралари кам-да, барибир. Боя, “уч одамда уч хил овоз, бир-бирингизни яхши тўлдирасизлар”, дедингиз. Масалан, қани энди, бизнинг имкониятимиздан келиб чиқиб, мана шундай бир қўшиқлар яратилса! Масалан, бизнинг ўзимизда ҳам ғоялар бор, лекин биз ўзимиз ҳоҳлагандек ижод намунасини бир кўнгилдагидек, чиқарадиган бастакорлар камдек...  

Дилниёз: - Ижро профессионал тарзда бўлиши мумкин, лекин у қўшиқ профессионал тарзда бўлмайди! Ҳар ким ўз ишини қилгани маъқул!

 

Акмал Мирзо:- Учта йигитнинг қўлидан келмайдими?

Дилниёз: - Келади, барибир, лекин ҳали ўзимизга ундай ишонч йўқ! Чунки, бастакорлик бутунлай бошқа нарса!

Достон: - Барибир қачонлардир бошлаш керак, бу нарсани! Бошлаганмиз ҳам!

Дилниёз: - Боя айтганимиздек, 3 та фикр, у фикрлар бир-бирига тўғри келиб, бир нарса чиққунча, барибир бироз жараён керак бўлади! Масалан, ижодкор, ойлаб, ёки ҳар куни, ёки ҳар ойда биттадан хит қўшиқ бера олмайди! Масалан, ҳаттоки 10 йилда битта чиқиши ёки чиқмаслиги ҳам мумкин!

 IMG_4580

Акмал Мирзо: - Концерт дастурлари! Масалан, охирги 3-4 йил ичи, “Истиқлол” санъат саройида йилига 50 та концерт бўлса, камида бешта хонанда жонли ижрода концерт беради. Қайсидир бир йили, бу 15 тагача чиқади! Яхшими, ёмонми, эплаяптими, йўқми, барибир жонли ижрода концерт беришга ҳаракат қилмоқда! Лекин, баъзи бир дастурларни кўриб, “шунинг ўрнига фонограмма бўлса, бўлмайдими?” деб юборасиз! Сарой ичида, ҳаттоки бир неча соат концерт тамоша қилиб бўлмайдиган даражадагилари ҳам бор! Муҳими жонли, шу билан қутилиб кетади! Энди айнан мана шу имкониятлар ҳақида, гапирсак, шундай имкониятларнинг зўри “Элдидо” гуруҳида! Бу билан қачон “Истиқлол” санъат саройида концерт берасизлар, демоқчи эмасман. Ҳамма ҳам, бир  мажбуриятдек қабул қилади-да, “энг катта саройда концерт бериш”! Лекин, ундан кичикроқ саройларимиз бор! Фақат “Элдидо”га мухлислик қиладиганлар учун торроқ доирада, жонли ижрода концертлар беришингиз мумкинми? Эсингизда бўлса, Ҳиндистондаги кичик гуруҳ ҳақида гапиргандим, уларнинг ўша дастурида ундай катта харажат ҳам йўқ! Фақат у ерда моҳирона ижро этиляпти, бўлди! Тор доиралардаги дастурлар ҳақида!

IMG_4553

Дилниёз:- Биз бу нарсани талабалик вақтимиздан бошлаганмиз! Албатта, ниятларимиз бор. Бизнинг биринчи концертимиз 2010 йилда 4 май куни “Эллар дилидаги достонлар” деб номланиб, у ерда италянча, испанча, французча, русча, ўзимизнинг миллий куй ва қўшиқларимиздан иборат, универсал тарздаги репертуар бўлган! Агар  у қўшиқларнинг авжи ёки модуляциясига яраша овоз имкониятлари бўлмаса, биз ундай қўшиқларга қўл урмаганмиз! Айнан, бир ярим соатлик концертда жонли ижрода созандалар билан биргаликда, Ўзбекистон Давлат санъат институтида, 2 марта концерт берганмиз! Яна бундай ниятлар бор. Биз кўпроқ “Эллар дилидаги достонлар” шиори остида ижод қиламиз. Ўша жаҳондаги хит қўшиқлар, ўзига яраша овоз имкониятларини кенг очадиган қўшиқлар, ҳозир ҳам қўшиқларимиз бор, мана масалан, “Изабель”, жаҳон классикаси репертуарларидан, масалан, шу қўшиқларни ҳам, омма эътиборига тақдим қилганмиз! Энди секин-секин режада бор. Барибир, бунга вақт керак!

 

Шундан сўнг, “Элдидо” гуруҳи ижодидан “Сенга асирман” қўшиғи премьера қилинди! Қўшиқ ғояси ва сўзи Баҳодир Низомовга, мусиқаси Умид Ибодовга тегишли.

 IMG_4537

Акмал Мирзо: - Барибир ижод билан биргаликда, сизларнинг шахсий ҳаётингиз ҳам мухлислар учун қизиқ! Оилада нима гаплар? Тўйлар бўлиши яқинми?

Дилниёз: - (образга кириб) “Орзуларимиз бор! Зулфиядек шоира бўлмоқчи эдим...” десам-а?

Ҳамма кулиб юборади. Қаттиқ кулгу бир неча дақиқа тинмади!)))))  

 IMG_4519

Дилниёз:- Ҳамма нарса ўз вақти-соати билан бўлади! Ҳозирги кунда барибир ўқишларимиз бор! Келажакда режаларимизда бор. Энди ҳозирги кунда, ўқиш, иш, юмушлар билан дегандек... Лекин, ҳамма нарсани ўз вақти-соати бор, барибир.  

Достон: - Тўғри, ҳамма нарсани вақти-соати бор!

Элдор: - Ҳозир иккаласида ҳам шундай давр! Биттаси гапирса ҳам бўлади, буларни!)))))

Дилниёз: - Сиз бемалол гапиряпсиз-да!

Яна ҳамма кулди.

 IMG_4564

Акмал Мирзо: - Кўпчилик эстрада оламига кириб, 5 та одам таниб, 3 та одам бирга суратга туша бошлагандан кейин, ўқиш ҳақида эсдан чиқариб қўяди-да! Энди, масалан, бояги мавзулар бўйича сизларни оқлайдиган томонлар ҳам чиқиб келяпти! Достон педагоглик қилмоқда, сизлар эса, ўқиш, магистратурадасиз! Бундан мақсад, нима?  

IMG_4520

Дилниёз: - Жуда ҳам тўғри айтдингиз. Ижод, бу дардга, касалликка ўхшайди! Инсон йил давомида касал бўлмаслиги мумкин, лекин адабиётга ошно бўлмаган ижодкор, талаб доирасидаги ижод намуналарини ўзини мухлисларига, ўз халқига тақдим қила олмайди! Чунки, ҳар доим изланишда бўлиш керак! Санъат деганда, мен ҳар доим мана шу ... нуқтани тушунаман! Яъни, чексиз! Инсон бир кун китоб ўқимай қўйса, ёки қайсидир маънода янги шеърлар ёки, олдинги классика даражасидаги китобларни ўқимаса, ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олмайди! Ижодкор ўз замонасининг элчиси, дейишади, ҳар томонлама ўқиб, келажакда мени ҳам, актёрлик маҳоратидан, қолаверса, саҳна нутқидан педагогик фаолиятимни бошламоқчиман! Менга айниқса, актёрлик маҳорати ёқади, айнан мусиқали драма театри актёрлиги йўналиши бўйича фаолиятимни давом эттирмоқчиман!

Элдор: - Бир буюк олим айтган экан, “машҳурликдан кейин, албатта билим керак!” деб! Буни тагида гап кўп!

 IMG_4563

Акмал Мирзо:- Билим ортидан машҳур бўлиш-чи? Албатта, машҳурликдан кейин билим?

IMG_4530

Элдор: - Тўғри ўшангача ҳам! Бир хиллар шунақалари борки, масалан, ижроси, қобилияти зўр бўлиб туриб, билими етишмаётгандек...

Достон: - Ўшанга яраша билими ҳам бўлиши керак, дейдилар.

Шундан сўнг, Акмал Мирзо барчага ташриф учун миннатдорчилик билдириб, тингловчиларга самимий тилаклар билан дастурни якунлади.

IMG_4729

Биз ҳам ўз навбатида “Ориат доно” радиоси раҳбариятига ва Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

Эфирдан ташқарида:

IMG_4731 

Эфирдан ташқарида, хит қўшиқлар борасида фикрлар бўлди! Баъзи қўшиқларни умуман тушуниб бўлмаслиги ҳақида ҳам фикрлашилди!

“Ориат” билан “Орият”нинг тарихи бордек, бу қўшиқнинг ҳам тарихи бор))))

Реклама манбаи кўпайиб бормоқда! Ҳеч ким рекламани камайтириб ҳам қўйгани йўқ!

“Элдидо”нинг ижоди клипга тақалиб қолгани йўқ!

Сизлар куйлаганда, ҳеч ким ҳеч ким билан адаштириб юбормайди! “Элдидо”нинг нарсаси деган нарса билиниб туради!

Клип нега ўзи керак? Юзни танитиш учун! Ҳозир кунда эса, кучли сюжетли нарсалар суратга олиб, қўшиққа куч бериш учун!

Қўшиқ айтиш керак экан, деб ҳамма нарса айтилавермайди-да!))))))

Ранг-баранглик йўқ! Ўша олдинги битта нарса хит бўлдими, бўлди, ўша йўналишда қўшиқ қилинади.

Ҳозир информациялар кўп бўлганлиги туфайли, ҳамма қўшиқлар ҳам узоқ вақт хит бўла олмаяпти!

Ҳар бир ижодкорнинг ўзи хит, деб билган қўшиғи бўлади. Аммо, уни бошқалар хит, деб ҳисобламаслиги мумкин.

Ҳар бир вақтнинг ўзи хит қўшиғи бўлади, кейин эса, уни бошқа тингловчилар хит сифатида тингламаслиги ҳам мумкин.

Менда педагогик хусусият йўқ! Тўрт қатор нарса ёзган эмасман! Менда ҳаммаси микрофон ёқилгач бошланади! Баъзиларда эса, қаламнинг ўзида бўлади!

Бизда аранжеровкага, клипга жуда катта маблағ сарфланяпти, лекин қўшиқни харид қилишга келганда...

Кимнинг олдида кимнинг сири бўлмайди? Талаба билан ўқитувчининг бир-бирини олдида сири бўлмайди! 

Чой устидаги суҳбатимиз жуда ҳам “жиддий” кечди!))))

 IMG_4486

 IMG_4503

IMG_4487

 

IMG_4505

 IMG_4515

 IMG_4530

IMG_4520

 IMG_4532

 IMG_4548

 IMG_4553

 IMG_4556

 IMG_4566

 IMG_4576

IMG_4577

IMG_4597

IMG_4605

IMG_4606

IMG_4610

IMG_4613

IMG_4622

IMG_4627

IMG_4628

IMG_4630\

IMG_4653

IMG_4674

IMG_4684

IMG_4716

IMG_4717

IMG_4718

IMG_4730

IMG_4483

IMG_4491

IMG_4492

 IMG_4552

IMG_4592

IMG_4604

IMG_4612

IMG_4618

IMG_4668

IMG_4734