FATTOHHON.COM
« Все новостиНюшанинг Тошкентдаги концерти ўзига хос кўтаринки руҳда ўтди.
Нюша концертга ўз гуруҳи билан келди.
Концертга меҳмон томошабинлар сифатида,
хонандалар Райҳон,
Муниса Ризаева, Нилуфар, актриса Сетора Алимжонова ва киноижодкор Комила Абдуқодирова (Кокош) ташриф буюришди.
Концерт ҳақида киноижодкор Комила Абдуқодирова (Кокош):
Концерт зўр бўлди, Нюша ўзининг хит қўшиқларидан куйлади, шу жумладан “Чудо” қўшиғини ҳам. Айниқса, Майкл Жексоннинг қўшиғини зўр ижро қилди. Лекин, зал бироз совуқ бўлди, қолаверса, иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек концерт либослари бироз яхши танланмагандек, назаримда. Аммо, Нюшанинг хонандалик маҳорати ва қўшиқларига гап бўлиши мумкин эмас!
Фото, видео ва маълумотлар учун киноижодкор Комила Абдуқодирова (Кокош)га алоҳида миннатдорчилик билдирамиз
Мақола фотолар билан тўлдириб борилади