FATTOHHON.COM
« Все новостиКеракли маҳсулотлар:
1 та карам
0,5 кг фарш
Бир пиёла гуруч
2 та пиёз
Таъбга кўра 2 дона картошка
1 дона сабзи
Таъбга кўра туз
Зира
Ўсимлик ёғи
Томат
Карамнинг ўзагини (сердцевина) олиб ташлаб, қайнаган сувда 15 дақиқа қайнатиб олинг.
1 дона пиёзни қирғичдан чиқариб, сувини сиқиб ташланг. Гуручни тозалаб, ювинг. Қиймаган гуруч, туз ва зира қўшиб фарш тайёрлаб олинг. (янада мазали бўлиши учун помидор ҳам қўшиш мумкин)
Карамнинг баргларини эҳтиёткорлик билан ажратиб олинг. Қаттиқ жойларини олиб ташлаб, фаршни қўшиб, ўраб чиқинг.
Текис, бир хил ва асосийси зич ўрашга ҳаракат қилинг! Акс ҳолда сувга тушгач очилиб кетади!
Қозон ёки катта товани қиздириб, ўсимлик ёғи солинади.
Майда тўғралган пиёз, қирғичдан ўтказилган сабзи, картошкани кетма-кетликда қовуринг.
Ойхон: -
Картошкани бизнинг оилада унчалик ҳам хуш кўришмайди. Шунга мен камроқ ишлатишга ҳаракат қилдим!
Қозондаги қовурмага туз ва томат солиб, яна бир оз қовурасиз, сўнг сув қуясиз. Қайнаб чиққач, карам дўлмаларни бир текисда қозонга териб чиқинг. Керак бўлса, яна бир оз қайнаган сув қўшасиз. Ўртачадан пастроқ оловга димлаб қўйинг.
Ойхон: - Яна бир гап, карамли дўлмаларни қовурмасиз ҳам, шунчаки аввал қозонга териб чиқиб, сув билан димлаб қўйсангиз ҳам, жуда мазали пишади!
Хуллас, 35-40 дақиқада, Карам дўлма тайёр!
Кўкат ва сметана билан безатиб, дастурхонга тортасиз! Ёқимли иштаҳа!
Келгуси сафар, яна Пазанда “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!





