FATTOHHON.COM
« Все новости
Сардор Раҳимхон концерти ҳақида:
Концертни хонанда “Моҳитобоним” қўшиғи билан бошлади.
Концертни Сардор Раҳимхоннинг ўзи олиб борди, томошабинлардан самимий сўзларини аямади. Қолаверса, концертда отасининг касаллиги ҳақидаги ҳақиқатларни, кўнгил тубидаги дардларини ошкора монолог тарзида маълум қилди.
Концертда хонанданинг севимли хит қўшиқлари билан бирга, таъсирли ва шўх янги қўшиқлари ҳам томошабинларга манзур бўлди!
Қўшиқларга тайёрланган саҳна кўринишларида Сардор Раҳимхоннинг дўстлари актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов, актриса Асал Шодиева, ҳамда актёр, “Баён” гуруҳи хонандаси Маъмур Султоновлар иштирок этишди.
Концертда миллийликка алоҳида урғу берилган. Ўзбек миллий рақсларидан ташқари, қўшиқларга монанда равишда, қорақалпоқ, уйғур, ҳинд ва бошқа миллатлар рақсларини ҳам кўриш мумкин эди.
Концертнинг энг ёрқин фишкаларидан бири Сардор Раҳимхон ва Ҳалима Иброҳимова дуэти бўлди!
Барча кутган “Бомбей” қўшиғи концертга янада файз киритди!
Қўшиқлардан бирига Ўзбекистон Халқ артистлари Озодбек Назарбековдан тортиб, Насиба Абдуллаевагача Сардор Раҳимхон билан, саҳнадан пастда бирга рақсга тушишди!
Сардор Раҳимхоннинг шогирди Дилсўз ҳам, бир жуфт қўшиғи билан иштирок этди! Сардор Раҳимхон уни “синглим” дея эълон қилди!
Концертда Сардор Раҳимхон қизига бағишланган қўшиқ куйлади ва бу қўшиқ вақтида, саҳнадаги мониторларда хонанда ўз қизи билан тушган суратларидан ташқари, шоубизнеснинг машҳурларидан Райҳон, Нигора ва бошқаларнинг ёшликдаги суратлари ҳам намойиш қилинди.
Концертда “Сабо” рақс гуруҳи билан бирга “Асал” болалар рақс гуруҳи ҳам иштирок этишди.
“Асал” гуруҳида эса, Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳона ҳам, рақс билан иштирок этди.
Концерт якунидаги “Ватан” қўшиғини Сардор Раҳимхон саҳнада барча билан биргаликда куйлади.
Хуллас, 1000 марта гапиргандан кўра, Сардор Раҳимхоннинг концертини тамоша қилган яхши!
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова
Фотолар учун Шерзод Икрамутдиновга миннатдорчилик билдирамиз