FATTOHHON.COM

« Все новости

ДОСТОН УБАЙДУЛЛАЕВ: БУ ҚЎШИҚНИ КУЙЛАШГА АВВАЛИГА ИККИЛАНГАНМАН! ЁКИ КЛИПДА АКС ЭТГАН ИНСОН ҲАЁТИ... КЛИПНИ ҚАЙТА СУРАТГА ОЛИНИШИГА НИМА САБАБ БЎЛДИ? 18.08.2015 23:03

IMG_5487

Достон Убайдуллаев ўзининг “Ёшлик” қўшиғига клип суратга олдирди.

Клип режиссёри Саъдулла Ҳикматов.

Оператор Равшан Шокиров.

Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Иқбол Муҳаммаджоновга, аранжеровкаси Ботир Алиевга тегишли.

IMG_5490

Клипда бош ролни Достон Убайдуллаевнинг администратори Жаҳонгир ижро этди.

 IMG_5393

Достон Убайдуллаев: - Клип суратга олинаётган “Ёшлик” таронаси 2014 йил яккахон концертимда янграган эди! Янги қўшиқлар кўп бўлганлиги учун ҳам, уларни биттадан тақдим этиб боряпмиз. Мана энди “Ёшлик” таронасига ҳам етиб келдик. Бошида бу қўшиқни айтишга роса иккиланганман! Лекин, ўзимга жуда ҳам ёққанлиги учун ижро этдим. Иккиланишимнинг сабаби, чунки ўзим ҳали ёшман-да! Қўшиқда эса, “Ёдингдами ёшлик пайтларимиз? Беғубор эдик... Бир-биримизга севдик, деб айтмасак ҳам билардик... Дилимизда...” каби сўзлар бор! Масалан, 50-60 ёшли инсон бўлганимда, мос келадиган сўзлар! Лекин, қўшиқнинг усуллари ёшларбоп бўлгани учун менга ёқиб қолиб, куйладим! Ҳар бир санъаткорнинг ўз мухлислари бор, кимда кўпроқ, кимда озроқдир. Барибир янги қўшиқ қилинганда ўзига яраша мухлисини топади! Бу қўшиққа анча олдинроқ клип суратга олишни бошлагандик. 2 кун суратга олмоқчи эдик. Биринчи кун суратга олиб бўлиб, иккинчи кун суратга олиш ишларини бошлаганимизда бир йигит, бир дўстимиз орқали келиб, “ака, мана шу қўшиғингизни жуда ҳам яхши кўриб қолганман! Илтимос, мени ҳаётим шу қўшиққа мос, клипни шу мени ҳаётим асосида олсангиз. Айнан шу қўшиғингизга тўғри келади!” деди. Шундан сўнг, ўйлаб кўриб, клипни бошқатдан, ўша бир инсонни ҳаёти асосида, ҳаётий клип қилиб суратга оляпмиз!

 IMG_5392

-Демак, бу қўшиққа бошқа клип суратга олиб бўлинганмиди?

- Ҳа, бутунлай бошқа клип суратга олинган эди. Аммо,  ўша йигит сўзлаб берган ҳаётий воқеа, клипга мос келди! Ҳақиқатдан ҳам қўшиқ шеъри қандай кетган бўлса, ҳаёти айнан шунга тўғри келар экан!

 IMG_5401

- Клипда у инсоннинг ўзи ҳам суратга тушмадими?

- Йўқ! У фақат ўз ҳаётини айтиб берди. “Агар ёқса, шу қўшиғингизга мос клип бўлади. Шу қўшиғингиз менинг ҳаётим экан, қайта-қайта эшитяпман!” деди. Бу қўшиқ болаликдан бирга ўсган, бирга ўқиб, бирга дўст бўлган йигит ва қизнинг ҳаёти ҳақида! Иккови шунча вақт давомида дўст бўлиб, ҳазиллашиб гаплашиб, бир-бирини севишини англаб етганида эса... Шунча йил давомида, бирга дарс тайёрлаб, гаплашиб, шунча вақтини бирга ўтказишадию, аммо бунинг қадрига етишмайди, бир-бирини қадрини билишмайди!

 IMG_5384

- Бу бошқа бир клипингизни эслатмаяптими? Адашмасам, яна бир клипингизда ҳам шундай сюжет бўлганди.

- Йўқ, бунда бошқача! Ўхшаш бўлмаган жиҳатлари бор!

 IMG_5389

- Клипингизни ҳаётдаги қаҳрамони кимлигини айта оласизми?

- Йўқ! У инсон мендан кимлигини, исмини айтмаслигимни илтимос қилган! Кимлигини айтмайман!

 IMG_5536

 - Клипда нима учун актёрлардан фойдаланмадингиз? Бош ролни ўз администраторингиз ижро этяпти?

 - Мени азалдан шундай одатим бор! Ўз гуруҳимдаги йигитларни ишлатишни яхши кўраман! Бу йигитлар ҳам кўзга кўринсин, озгина бўлса ҳам, сабабчи бўлай, дейман! Ўз гуруҳимдаги йигитларни юзага чиқаришга ҳаракат қиламан!

 IMG_5427

- Нима учун бош ролда ўзингиз суратга тушмадингиз?

- Билмадим. Мен ахир институтда ўқиш ёшидан ўтганман! Бошқачароқ роль бўлса, балки ўйнаб берардим!

 IMG_5543

- Лекин, клипларингизда анчадан бери ўзингиз суратга тушмайсиз? Сабаб? Ахир ўзингизда ҳам актёрлик қобилияти бор!

- Нима сабаблигини билмайман! Балки, эринчоқлик сабабдир, билмадим. Лекин, гапингиз ўйлантириб қўйди! Кейинги клипим сценарийсини ўзимга мос қилиб ёздираман ва ўзим суратга тушаман!

 IMG_5506

- “Ёшлик” клипида яна қандай бир ўзгача жиҳат бўлади?

- Клип орасида дубляждан фойдаланишимиз мумкин!

 IMG_5440

Саъдулла Ҳикматов клип режиссёри: - Достон Убайдуллаев билан анча йиллардан буён ижодий ҳамкорликдамиз. Достон акам амакимнинг ўғли. Фақат улар билан эмас, бошқа хонандалар билан ҳам оператор, ҳам режиссёр сифатида ҳамкорлик қилганман. Достон акамнинг бу клип учун треклари алоҳида суратга олинади. Ҳозир сюжет устида ишлаяпмиз!

 IMG_5441

- Клипнинг қайта суратга олиниши сизга қандай таъсир қилди? Чунки, бир кунлик суратга олиш ишлари якунланган экан! Кўпчилик режиссёрлар “йўқ, мен ўз фикримдан қайтмайман” деб, фикрини ўзгартирмаган ҳолатлар ҳам бўлади! Сизда қандай бўлди? У биринчи клипда қандай воқеа тасвирланган эди?

- Биринчи клипда, келин-куёв, хурсандчилик воқеалари акс этган эди! Яъни, келин ва куёв тўй куни улар билан бирга айланмоқчи бўлган фотографлар, куёв жўралару дугоналардан ҳоли, ўзлари айланмоқчи бўлиб, қочиб кетишади! Ўзлари, аввал айланган чиройли жойларга боришади, ўзлари сайр қилишади, қизиқарли воқеаларга дуч келишади. Клип жуда қизиқарли эди.

 IMG_5439

- У сизнинг ғоянгиз экан! Ҳам қизиқарли бўлганига, воз кечгингиз келмаган бўлса керак?

- Тўғри, лекин ўша йигит келиб, ўз ҳаётини айтиб бергач, Достон акам ҳам ўша ҳаётий воқеа асосида суратга олмоқчи эканликларини айтдилар. Рози бўлдим.

 IMG_5517

- Энди у ғояни нима қиласиз? Бошқа клипда фойдаланасизми?

- Билмадим. Монтажчи билан суратга олиб бўлинган материалларни кўриб чиқдик, у ҳам жуда қизиқарли чиққан экан! Энди, Достон акани бошқа қўшиқларига ишлатармиз, балки?

 IMG_5466

- Бу ҳаётий воқеани эшитганда, ўзига тортадиган жиҳатлари бўлдими?

- Ҳа, икки севишганнинг таъсирли тақдири!

 IMG_5529

- Ўзингиздан бадиийлаштириш тарафлама, нимадирлар қўшдингизми?

- Тўғрисини айтсам, баъзи нарсаларни олиб ҳам ташладик! Яъни, қисқартирдик! Воқеаларни бўрттириб, қўшимчалар қўшдик.

 IMG_5390

Клип бир ҳафтада тайёр бўлиши кутилмоқда!

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун фотограф Мирсаид Зоҳидовгa миннатдорчилик билдирамиз

IMG_5365

IMG_5468  

IMG_5465

IMG_5506

IMG_5426

IMG_5455