FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН “ЁНИМДА ҚОЛ”! MP3! БИР УМР ЁНИНГДА ЮРСАЙДИМ СЕНИ… 19.08.2015 19:19

7T7A6945

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков устози санъаткор Муҳриддин Холиқовнинг репертуаридан “Ёнимда қол” таронасини, бу йилги тўлиқ жонли ижродаги “Ардоғимдасиз” концертида куйлаганида, бу қўшиққа бутунлай ўзгача ёндошганлиги сезилиб турарди! Қўшиқ ижроси вақтида санъаткорнинг ёнида Муҳриддин Холиқовнинг созандаси Искандар Муродов мусиқаси янграб, қўшиққа ўзгача руҳ бағишлади.

7T7A6943

Муҳаммад Юсуф сўзи, бастакор Шамсиддин Холмуродов мусиқаси билан жаранглаган  “Ёнимда қол” таронаси, ўзгача сокинлиги ва ижро уйғунлиги билан томошабинлар кўнглидан жой олди.

7T7A6925

Қўшиқдан сўнг, янграган олқишларни Озодбек Назарбеков “бу устозимга бўлган ҳурмат, у кишининг ҳар бир таронаси мухлислар қалбидан ўрин олган” дея, эътироф ҳам этиб ўтди.

 7T7A69412

Санам сочингдан ҳам, шайдоларинг кўп, ошиқу адоларинг кўп,

Нима кўп, куйингдан-а, гадоларинг кўп, аммо мен танҳоман...

Ёнимда қол, ёнимда қол, қалбимда сен гўзалим,

Ёнимда қол, ёнимда қол, ёлғиз суйганим...

 

Бек йигит бир сенинг пойингда хорман,

Гарчи дийдорингга муштоқу зорман,

Мен беун севарман, мен чин севарман,

Аммо, мен танҳоман...

Ёнимда қол, ёнимда қол, қалбимда сен гўзалим,

Ёнимда қол, ёнимда қол, ёлғиз суйганим...

 

Севмоқ, бу гулханда куймоқ дегани,

Жонингдан оташлар туймоқ дегани,

Бир умр ёнингда юрсайдим сени,

Аммо, мен танҳоман...

Ёнимда қол, ёнимда қол, қалбимда сен гўзалим,

Ёнимда қол, ёнимда қол, ёлғиз суйганим...

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

“ЁНИМДА ҚОЛ”_MP3

 

2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_

“ЁНИМДА ҚОЛ”_MP3