FATTOHHON.COM
« Все новости
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон шу кунларда янгидан янги қўшиқлар устида ишламоқда! Унинг янги “Санамжон” қўшиғи дардли ижроси, мусиқаси билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ! Интернет тармоқларида “Маликам энди қара” ва “Ҳабибим” каби “баннери айланган” “Санамжон” аввалига барча учун жумбоқ бўлди! Уни, ҳаттоки фильм, ёки бирор кўрсатув рекламаси, деб ҳам ўйлашди! Лекин, Сардор Раҳимхон яширган “Санамжон” ниҳоят, тингловчиларга тақдим этилмоқда!
Бу қўшиқнинг сўзи 3 кишига: Хуршид Дарвеш, Бобур Бобомурод ва Сардор Раҳимхоннинг ўзига тегишли! Аранжеровка эса, Аҳмад Ҳожиматов томонидан амалга оширилган.
Бу янги қўшиқ ва мусиқаси ҳақида эса, Сардор Раҳимхон бизга берган интервьюсида, алоҳида тўхталиб ўтган: -
Бу қўшиқнинг муаллифи йўқ, асли Афғон халқ қўшиғи! Лекин, бу қўшиқ тожиклар томонидан ҳам, афғонлар томонидан ҳам ижро қилиб келинган. Буни менга дўстим Жонибек Муродов ҳам, “бу қўшиқни дадамлар ҳам куйлаган, мен ҳам ёшлигимда айтганман” деди. Уни Аҳмад Зоир ҳам куйлаган, Далер Назаров ҳам! Такрор айтаман, бу қўшиқнинг муаллифи йўқ, халқ қўшиғи!
Нигоҳинг тафтидан битсам баётим,
Кўзингга термулиб, ўтса ҳаётим,
Сен жоним дегандинг, жонимни олдинг...
Сўнмас баҳорни қалбимга солдинг...
Оҳ, бунчалар чиройлисан, мани жоним, Санамжон...
Оҳ, бунчалар аламлисан, мани жоним, Санамжон...
Соянгдай эргашиб, юрсам ҳар замон,
Куйингда бўлсаму, гирёну нолон,
Сен эса, мағрурсан, қайғу бегона,
Мен эса ҳажрингда, хаста, девона...
Оҳ, бунчалар чиройлисан, мани жоним, Санамжон...
Оҳ, бунчалар аламлисан, мани жоним, Санамжон...
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!