FATTOHHON.COM
« Все новости
12 февраль куни “Алишер Навоий” киносаройида режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг, “Йигитали” фильмининг премьераси бўлиб ўтди!
“Алишер Навоий” киносаройи премьерага келган киноижодкорлар ва томошабинларга жуда гавжум бўлди.
Премьера олдидан анъанага кўра, аввал кичик концерт тақдим қилинди ва унда бир неча ёш хонандалар, ёш хонанда Жаҳонгир,
ҳамда шоубизнесда ўз ўрнига эга, таниқли хонандалар Шербек Шодиев ва
Нилуфар ўз қўшиқлари билан иштирок этдилар.
Айниқса, Нилуфар ўзининг “Тантанам мани” қўшиғи билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтариб юборди.
![]()
![]()
Шундан сўнг, “Йигитали” фильми ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.
Фильм режиссёри Иқбол Мелиқўзиев
Картина директори Жамол Аҳмедов
Сценарий муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов
Асосий ролларда: Асқар Ҳикматов, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Севара Солиева, Муҳаммадали Наврўзов
![]()
Шунингдек, Жумадилла Раметов, Ҳосият Ҳусанова, Тўхтамурод Азизов ва Азиза Бегматова
Ижодкорлар таништириб ўтилгач, фильм режиссёри Иқбол Мелиқўзиев барчага миннатдорчилик билдирди.
Сўнг, фильм намойишидан олдин, “Ўзбекфильм” киностудиястудиясида яратилган “Сеҳрли қилич” мультфильми намойиш қилинди.
Шундан сўнг, “Йигитали” фильмининг намойиши бошланди.
Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, унда ҳозирги кундаги энг муҳим мавзулар тилга олиб ўтилган. Масалан, фильмнинг бошидаги эпизодида, Йигиталининг опаси турмушидан шикоят қилиб, уйга аразлаб келиши ва опасининг унга нисбатан “Ўқигин, ўқисанг уйланганингда хотинингни тушунасан, хотинингни қийнамайсан” деган мазмундаги гапига жавобан, Йигиталининг унга “мен ўқимаган хотин оламан, шунда поччамдек қийналмайман” деган жавоби билан, ҳозирги кунда баъзи бир онги паст йигитлар танқид остига олинган.
Шунингдек, фильмда ота-онани тушуниш, қадрлаш ва ёрдам қилиш, меҳру оқибат туйғуларига алоҳида урғу берилган бўлиб, бош қаҳрамон ўз отасининг қарзини тўлайман деб, анча қийинчиликларни бошидан кечириши, ишонарли тасвирланган.
Айниқса, Йигиталини дўсти Муҳаммадали Наврўзовнинг қаҳрамонига қарата, “Мен ота-онам, оилам учун жиноят остонасигача бордим. Сен эса, ўз оилангни тунамоқчисан. Агар шундай оилангни қадрига етмасанг, хор бўласан!” деган сўзлари таъсирли ва ибратлидир.
Йигитали тимсолида, ўз оиласи учун жонини беришга тайёр ўғил, Муҳаммадали Наврўзов қаҳрамони тимсолида, эса ота-она ва оиланинг қадрига етмайдиган, тўқликка шўхлик қиладиган фарзанд тўлақонли кўрсатиб берилган. Муҳаммадали Наврўзов ўз қаҳрамони характерини тўла очиб бера олган.
Муҳаммадисо Абдулхаировнинг қаҳрамони эса, фильмга ўзига хос руҳ бағишлаган.
Тўхтамурод Азизов ва Азиза Бегматова қаҳрамонлари “севги ёш танламайди” деган фикрни фильмда яна бир бор исботлашди.
Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, деганларидек фильмда баъзи бироз бўрттирилган ва ортиқчадек туюлган эпизодлар ҳам бор, назаримизда.
Аммо, ҳар бир фильмнинг томошабинга ўз айтар сўзи бўлганидек, бу фильм ҳам ўз сўзига эга ва томошабинларни ота-онани ва яқинларни қадрига етишга ундаши, ибратли, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
![]()
![]()
![]()
![]()





