FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ РЕЖИССЁР РУСТАМ САЪДИЕВ! ҲАР БИТТА ФИЛЬМ БИЗНИНГ ИЖОД МАНБАИМИЗ! БИТТА ОДАМНИ ИШИ, ҲОҲЛАСА, ҲОҲЛАМАСА ЎХШАЙДИ! 23.08.2015 16:13

7T7A8542

“Ориат доно” радиосида журналист Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги меҳмони

7T7A8529

режиссёр Рустам Саъдиев бўлди! Шунингдек, дастурда мен ҳам иштирок этдим.

7T7A8533

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач, сўз навбатини режиссёр Рустам Саъдиевга берди ва режиссёр ҳам радиотингловчилар билан саломлашди, ҳамда озгина кеч қолганлигини айтиб, радиотингловчилардан узр сўраб, бунинг сабаби, соат тонгги 05.00 га қадар фильм суратга олиш ишларида банд бўлганлигини айтиб ўтди.

Акмал Мирзо: - Бу танқид эмас, бугунги кечикиш юзасидан келган фикр ҳозир. Рустам Саъдиевда нафақат бирор жойга ташрифларида, балки ижодда ҳам кечикиш эмас, куттиришни яхши кўрадиган ижодкор! Сизни фильмларингиз ҳақида фильм тайёр бўлишидан анча аввал, фильмни суратга олиш бошланишидан шов-шувлар, гаплар чиқади, суратга олиш вақтидаги суратлар тарқаб, маълумотлар кетади ва кейин премьера! Рустам Саъдиев янги ижодий асар билан куттиришни яхши кўрадими, деган савол келиб чиқади.

7T7A8517

Рустам Саъдиев: - Менимча, биринчи навбатда ўша асарга қизиқиш уйғотиш керак! Кейин унга нисбатан бўлган қизиқиш, соғинчга айланади. Томошабин соғинса, интиқиб кутади. Ўйлайманки, санъатнинг бу турида бу нарса керак. Чунки, томошабинга озгина бўлса ҳам, мағзини савол тариқасида бериб қўйсангиз, томошабин кутади. Бу бутун дунё киноиндустриясининг асосий оммалашадиган фишкаси, деб тушунаман. “Звездные воины” фильмида ҳам, ҳар бир қисми чиқишдан олдин, шов-шувлар бўлади, томошабинлар кутади. Ҳаттоки, магазинларда уларнинг ҳар хил сувенирлари сотилади. Ундан сўнг, фильм чиқади. Жорж Лукас асосан, фильмдан эмас, реклама атрибутикасидан, ўша ўйинчоқ ва ҳайкалчалардан ўзининг асосий маблағини тўплаб олар экан! Шу даражага айланган. Мен ўйлайманки, бизда ҳам қайсидир фильмларга шундай муносабат бўлса, биринчи навбатда ўзбек киносига, ўзбек киносининг даражасига бўлган муносабат ўзгаради. Ҳозирги томошабинни кўрсангиз, кутилмаганда эркаланиб кетган томошабин. Чунки, фильмлар кўп. Шуларни ҳаммасини ҳисобга олганда, мен ўйлайманки, демак, шу нарса керак.

 

Акмал Мирзо: - Биринчи суратга олган фильмларингиздан, сизнинг қилаётган ҳаракатларингиз, сизнинг хаёлингизни банд қилган нарсалар, фақат битта режиссёрнинг хаёлини банд қилган, вақтини банд қиладиган нарсалар эмас. Сиз продюсерлар ўйлайдиган нарсалар ҳақида ҳам ўйлайсиз. Режиссёрнинг иши, фильмнинг премьерасигача бўлган ҳолати! Шу билан режиссёрнинг иши тугайди. Лекин, Рустам Саъдиевни фильмнинг кейинги тақдири, ҳаёти ҳам жуда ҳам қаттиқ қизиқтиради.

7T7A8536

Рустам Саъдиев: - Ҳар битта фильм бизнинг ижод манбаимиз! Бунга биз ўз боламиздек қараймиз! Бола туғилгандан кейин уни бефарқ бўлиб кўчага қўйиб юбориш ҳам бўлмайди! Уни авайлаб, омма олдида шаклланишини кузатиш керак. Мен ҳеч қайси фильмимга бефарқ эмасман. Чунки, томошабиннинг олдидаги сизга ва бизга бўлган ишончини доим исбот қилиб туриш керак. Шунда биз кимдир бўламиз. Агар исбот қила олмасак, томошабин бизга ҳам ўгирилиб олса керак, деб ўйлайман.

 

Акмал Мирзо: - Кўплаб мелодрамалар суратга олдингиз, жанр ўзгарадиган пайтлар ҳам келди, технологик фильмлар ҳам суратга олдингиз. Энди катта таваккал билан иш бошлагансиз! Қайсидир фильмлар технологик жойларида унчалик муваффақиятли чиқмаган жойлар ҳам бордир? Лекин, жанр ўзгаришида “Сотқин” бир томон, шу пайтгача Рустам Саъдиевнинг суратга олган мелодрамалари бир томон бўлиб қолди. Бу мавзу шундай бир зўрлигими, ёки Рустам Саъдиевни орада бир маълум танаффуслардан сўнг, катта куч билан киришишими? Бошқа мавзу, бошқа муҳит!

Рустам Саъдиев: - Бу ерда вазият бошқача. Унинг муаллифи Рихсивой Муҳаммаджонов. Жанр нуқтаи назаридан эса, мен аввалдан жангари жанрларга кўп қизиқардим. Ўзимни ҳам режиссёр сифатида шаклланишимда, “Паноҳ” фильмида ҳам жангари саҳналар қилганмиз. Балки, бу қандайдир босқич бўлган. Энди “Сотқин”нинг мавзу нуқтаи назардан у ерда бир нарса турганди. Бу миллат олдидаги бурч! Биз шунча фильмлар олиб, халқнинг кўнглини оламиз, маънавий озуқа берамиз. Шу билан бирга халққа ўзимизнинг миллатнинг тафаккурини айрим нарсаларга нисбатан кўзини очиш йўлида биз ҳам, четда туришимиз керак эмас! Бу бизнинг тинчлигимиз, хотиржам ҳаётимиз билан боғлиқ фильм бўлганлиги учун, у фильмга консультатив гуруҳ жуда кучли бўлган. Биз ҳам, ўзимизнинг бурчимиздек ёндошганмиз. Шунинг учун, бу фильм бошқачароқ чиққан, деб ўйлайман.

 7T7A8543

Акмал Мирзо: - Сизнинг аввалги фильмларингизни кўрган томошабин “Сотқин” фильмини кўриб ҳам, бу бошқача фильм бўлса ҳам, бу Рустам Саъдиев фильми эканлигини англаб олади. Нимага? Масалан, парк саҳнаси, ўша “Паноҳ” фильмидаги топилмаларингизни эслатади! Қизни Тошкентдан Андижонга бориши, аввалги фильмларингизда ҳам, айнан сўзма-сўз, кадрма-кадр эмас, лкин айнан мана шунақа муҳит! Яна фильмни ичида, қидирадиган бўлсак, сизни аввалги фильмларингизда бўлган қанақадир, нималардир учраши мумкин. Тўғри, у ерда битта одамни иши, ҳоҳласа, ҳоҳламаса ўхшайди! Бу Рустам Саъдиев сценарийга кескин ўзгартиришлар киритишими, ёки сценарист Рустам Саъдиев учун ёзаётган вақтда киритган нарсаларми?

Рустам Саъдиев: - Йўқ, сценарист мен учун ёзган десам, катта гапирган бўламан.

 

Акмал Мирзо: - Балки, сизни инобатга олиб?

Рустам Саъдиев: - Балки мени кузатиб, инобатга олгандирлар? Ўзи бу фильмни олишимга биринчи навбатда сабабчи, устозим Рихсивой Муҳаммаджонов, мени кузатиб, “сенга бир нарсам бор”, деб, сценарийни менга ўзлари бердилар. Шундай кутилмаган жанрга қўл уриш, режиссёр сифатида ўзим учун ҳам қизиқ бўлган. Энди режиссёрлик сценарийси ҳам бор, режиссёр ҳар бир суратга олаётган эпизодини ўзига қулайлаштириб олади. Қандай реквизит, қандай ҳолатлар ва операторнинг олдига қўядиган вазифаси, ҳаммаси ёзилган бўлади. Барибир, қайсидир маънода улар билан ҳам маслаҳатлашиб, ўзимга мослаштираман. Ўшанга балки, услуб нуқтаи назаридан, балки қайсидир маънода ўхшашлик бўлади. Бу нафақат менда, балки манаман деган Ҳолливуд режиссёрларида ҳам, учрайдиган ҳолат. Масалан, Люк Бессонда ҳам ўзининг дасхати бор. Спилбергда ҳам ўзининг дасхати бор. Кимгадир кўринарли, кимгадир кўринмас, аҳамиятсиз бўлиши мумкин. Сиз ижодкор бўлганингиз учун чуқурроқ аҳамият бергансиз! Мен фильмларда, оддий сўз билан айтганда, томошабиннинг қалбини овлайдиган ширалик қидираман. Самимийлик қидираман, реалликка таянишга ҳаракат қиламан.

 

Акмал Мирзо: - Ҳар битта фильмингизда муҳаббат ҳам бўлади. Чунки, муҳаббат ўлмас мавзу. “Сотқин” фильмида, ҳам муҳаббат бор. Қаҳрамонни севган қизини кутиб олиши, бошқа фильмларингизда такрорланган бўлса ҳам, фильм тугагач, улар ўртасида ўша муҳаббат томошабиннинг умуман, эсига келмайди! Фильмнинг ўртасидаги бошқа эпизод, бошқа воқеалар томошабиннинг хаёлини, бутун фикрини эгаллаб олган. Ҳаттоки, фильмнинг сўнггида ҳам, ўша муҳаббат, ўша оила кўрсатиляпти, лекин фильм тугагач, бу муҳаббат эсдан чиқяпти. Айнан, муҳаббат саҳналари фильмда бўлиши кераклиги учун киритилганми, ё уни эсда қолмаганлиги бу ёқдаги сюжетлар кучли эканлигиданми, ёки фильмда суратга тушган актёрларнинг кучи ёпиб ташлаганми?

7T7A8545

Рустам Саъдиев: - Муҳаббат саҳнасини фильмнинг бошидан бошлаган бўлсак, албатта фильм давомида инсон, туйғу билан бир-бирига талпинади. Ҳаммамиз Худо томонидан шундай яралганмиз, бўлмаса бусиз ҳаётнинг қизиғи йўқ! Албатта, фильм қандай жанрда бўлишидан қатъий назар, муҳаббат деган тушунча бўлиши керак! Инсон бир-бирини севиб яшаши керак, шунда ҳаётнинг ҳам қизиғи бўлади. Бу ерда оила мисолида, бутун бошли катта бир фожеани кўрсатишга ҳаракат қилганмиз. Орада воқеани асосий сабаб қилган  бўлсак, барибир ҳамма воқеа ўша оилада бўлади. Муҳаббатни биринчи планга чиқаришга эмас, табиий ҳолатда кўрсатишга ҳаракат қилганмиз. Табиий ҳолатда, ҳаётда турмушдан олдин бир-бирига севги изҳор қилган, кейин секин-секин кўникиш, шаклланиш, бу оилага айланади ва ўша муҳаббатда, ҳар доим ҳам “сени севаман” деган гап эмас, турмушда учрайдиган ҳар хил барьерларга дуч келаётганлиги биринчи планга чиқарилган. Фильмнинг асосий мақсади, миллатни огоҳликка чақириш! Чунки, фильм қаҳрамонларига ўхшаган ҳар хил мунофиқ шахслар жамиятимизда бор, ўшаларга алданиб қолмасдан яшаш, яъни, мана шу нарсаларга аҳамият бериш, юртимиз хотиржамлиги нафақат бизни қўриқлаб турган армиямиз, балки ўзимиздаги огоҳликка ҳам кўп нарса боғлиқ! Чунки, Ватанпарварлик, деймиз, Ватанни севиш, бу аслида атроф-муҳитга ҳайриҳоҳ бўлиш! Бизни тинчлигимизга энг кўп хизмат қиладиган нарсалардан бири шу бўлса керак, деб ўйлайман. Бекорга маҳалла билан ташкилотлар ҳамжиҳатликда ишламаяпти! “Маҳалла” телеканали очилди! Қолаверса, томошабинлар уларни кўради. Бу ўзимизни миллатимиз, сизлардек Оммавий Ахборот Воситалари орқали Халққа мана шундай тарғибот ишларини ўзимизнинг йўлимизда олиб борсак, ўйлайманки, биз тинчлигимиз йўлида жуда катта хизмат қилган бўламиз! Бу нарсани доимий равишда қилиш керак!

 7T7A8537

Акмал Мирзо: - “Сотқин” фильмидаги актёрлар ансамбли! Фаррух Соипов, Жавоҳир Зокиров, Юлдуз Ражабова, Сайёра Юнусова! Улардан ташқари, қолган актёрлар ансамбли оптимал вариант, деб ўйлайсизми? Ҳар битта режиссёрнинг ўзини доимий жамоаси, актёрлари бўлади. Айнан, шу актёр ёмон ўйнаган, ёки кўзланган мақсадга эришилмаган, демоқчимасман. Барибир, Рустам Саъдиевнинг актёри, жамоаси, бўлиши керак бўлган актёрлар бўлади. Шунақа режиссёрларнинг ўз актёрлари бор-ку, у қандай фильм олишидан қатъий назар, у актёрлар учун роль топилади! Жавоҳир Зокиров, аввалги фильмларингизда ҳам суратга тушган, гап бўлиши мумкин эмас! Лекин, бунда Жавоҳир Зокировнинг айтган гаплари, бу ролга Умид Искандаров мўлжалланган. Анча пайтгача, 2-3 бор пробадан кейин Жавоҳир Зокиров бу ролга эга бўлган. Нима деб ўйлайсиз? Қолганлари оптимал вариантми, ёки яна бошқа...

Рустам Саъдиев: - Оптимал вариант, деб айта олмайман. Чунки, ҳеч қачон ўзбек киноси бир неча актёрдан иборат эмас! Бизда иқтидорли актёрларимиз кўп! Лекин, бу фильмда мени олдимда, катта машаққатли иш бўлганлиги сабабли, мен синовдан ўтган актёрларим бўлгани учун, шу актёрларни танлаганман! Ўйлайманки, бу актёрларни ёш келажак авлодимиз севади! Шу нарсага ҳам балки урғу беришимиз керакки, ёш авлодимиз уларнинг мухлислари, томошабинлар шу актёрларни кўрса, уларнинг ҳатти-ҳаракатига қараб, интилиб, ҳаётда ижобий хулосалар чиқарадилар, деб ўйлайман. Ўшанга ҳам, шу актёрлар, шу фильмга жалб қилиниши керак бўлгандир? Маҳорат тарафлама, янги актёр олиб ҳозир уни тарғибот қилгандан кўра, ҳар томонлама тайёр, текширилган, синовдан ўтган актёрларни олганмиз, деб ўйлайман. Бошқа ҳамкасбларимга нисбатан қўрқмасдан айта оламан, мен битта-иккита актёрга ёпишиб қолмайман! Мен ҳар бир фильмимда янгилик қилишга, янги чеҳраларни олиб чиқишга ҳаракат қиламан! Бу қандай даражада оммалашади, буни вақт кўрсатади!

 

Акмал Мирзо:- Салбий персонаж, ижобий персонажни қўштирноқ ичида уриб қўйиши! Салбий персонажни актёр жуда маҳорат билан ўйнаганими, ёки бизнинг томошабинларга салбий персонажлар ёқадими? Қўрқмасдан айтиш мумкин, Жавоҳир Зокиров бу фильмда, ижро маҳорати нуқтаи назаридан фильм қаҳрамонига айланган!

7T7A8544

Рустам Саъдиев: - Бу олдиндан ўйланган! Нимага? Мана шундайларга ёшларимиз интилмасин, бошида кўради, “вой, Жавоҳир мана бундай роль” дейди, охирида мана шундай ҳамма қизиққан персонажлар қандай кўчага олиб кириб кетяпти? Эртага шундай одамни кўрса, “Жавоҳирга ўхшар экан, ўша ролдаги қаҳрамонга ўхшар экан” деб, барибир қандайдир, қизиқса, ҳам ичида унга нисбатан шубҳа туради! Асосий мақсадимиз ҳам шу бўлган! Мен салбий қаҳрамонни ҳеч қачон омма олдида қаҳрамонга айланиб кетишининг тарафдори бўлмайман! Ҳолливуд фильмларидаги ҳам, қавс ичидаги кўча қаҳрамонларига аҳамият берадиган бўлсак, ҳар бирининг ҳаёти, қисмати фожеали!

 

Акмал Мирзо:- Мана шу персонажни жангу жадал ичида тез ёрдам машинасида олиб чиқиб кетилиши, фильмни охирида “Сотқин” деб, бошқа қаҳрамонга пичоқ уриши, ундан сўнг, яна қочиб кетиши, умуман бу воқеалардан у қаҳрамонни озод қилиб, чиқариб юборилиши билан томошабинга “огоҳ бўлинглар” демоқчи бўлинганми? 

Рустам Саъдиев: -Биласизми, реал ҳолатда айтаман, унақаларнинг сони 1000 та бўлса, 990 та ушланса ҳам, 10 таси қандайдир жамият ичида, ўзининг хом-хаёлларига таяниб, яшайдиганлари бўлади! Шундайлар оммани заҳарламасин, шундайлар бор, сал атроф-муҳитга аҳамиятли, ҳушёр бўлайлик, деган маънода Жавоҳир Зокиров персонажи шундай қолдирилган! Агар уни ҳам “ўлдириб” қўйсак, унда идеал эртак даражадаги фильм бўлиб қолади. Энди жамиятда, безорилик, ўғрилик йўқ, десак ҳам нотўғри! Лекин, Худога шукур, тинч! Бизда қандайдир қўл билан санайдиган жиноятлар бўлса, бошқаларда юзлаб, минглаб, жиноятлар содир бўлади. Бизда Ички ишлар, тегишли органлар жуда ҳам яхши ишлайди! Юртимизнинг қайси бурчагига бормайлик, хотиржам ижод қиламиз! Чунки, оиламиз тинч! Бизнинг миллатимиз тинчлик йўлида, ҳаракатида! Биз ўзимизнинг қўлимиздан келадиган касбимиз орқали, ёрдам бермасак нима қиламиз?

 7T7A8521

Акмал Мирзо: - Фильмни тамоша қилгандан сўнг, ҳеч ким нейтрал бўлиб кетмайди! Мақташди, ёқди, яхши фильм бўлди, лекин ОАВ, ойнаи жаҳонда фильм тақдимотидан сўнг, баъзи бир танқидий фикрлар ҳам, бўлди. Нима деб ўйлайсиз, баъзи фикрлар кулгили ҳам бўлди, энди сюжетлардан бошқа хато топилмагандан кейин, “нега қаҳрамонлар Андижон шевасида гапирмаяпти?” ва ҳоказо танқидлар. Барибир сиз, шунчаки қўл силтаб ўтиб кетмайсиз, эътибор қиласиз! Ўша танқидларни қай даражада тўғри танқидлар, деб ўйлайсиз?

Рустам Саъдиев: - Биринчидан омманинг фикри билан ҳисоблашиб яшаш керак! Мен ўйлайман, бу фильм аксарият фильмларга нисбатан томошабин аудиториясини ўзига қамраб олди. Интернетда ҳам, бир ой ичида бир миллиондан ортиқ томошабин кўрган. Бу технологик прогресс! Тараққиёт бўляпти, фильмлар дунёнинг қайси чеккасида ўзбек миллати вакиллари бўлмасин, етиб боряпти! Ўшанга айтмоқчи бўлган нарсам, танқид келажак меваси, деймиз. Мен ўринли танқид тарафдориман! Кино шундай санъат турики, уни ўзининг танқидчилари бор! Мутахассис бўлиш керак! Томошабин сифатида бир хил ақлли томошабинларимиз бор, ўзининг саволини беради. 10 та томошабиндан 10 тасига фильм ёқди, деса, мен ишонмайман! Барибир бир-иккитасига фильмнинг қайсидир жойи, ёки бутунлай ўзи ёқмайди!

 

Акмал Мирзо: -  Бизда томошабинлар орасида, футбол мураббийлари билан кинорежиссёрлар кўп! Мана бундай қилиш мумкин, деган фикрлар айтилиши мумкин. Энди эса, янги суратга олаётган “Барон” фильми ҳақида! Томошабинлар ҳам ижтимоий тармоқ орқали, фильмнинг суратга олиш жойларидан суратлар тамоша қилиб, унда кимлар суратга тушаётганлигидан хабардор бўлишмоқда. “Сотқин”дан кейин бу фильм, “Сотқин”дан ҳам мураккаб сюжетларга эга бўлган фильм! Шу ҳақида!

7T7A8541

Рустам Саъдиев: - Фильм, жасорат ҳақида! Дунё масштабидаги глобал мавзу, яъни наркотикка қарши кураш! Дунёни, оммани, одамзотни заҳарловчи, наркотик вабосига қарши курашдан иборат бўлганлиги учун, бу фильмга Давлатимиз томонидан жуда катта эътибор қилинди. Жамиятга шундай фильм керак, умуман, Ўзбекистон Давлатини наркотик вабосига қарши курашга бўлган муносабати, бу фильмда ифода этилади. Сюжет, воқеа нуқтаи назаридан бундай соҳа вакиллари ҳақида, бундай фильм олинган эмас! Бунга фильм давомида томошабин амин бўлади. Соғлом авлодни, соғлом шаклланиши учун қилинаётган фильм. Бу глобал дунё муаммоси бўлгани учун, бу фильмда дунё юлдузлари, таклифимизга биноан, иштирок этишга муносабатини билдирди.

 

Акмал Мирзо: - Шу мавзуга ўтаётганлигимиз муносабати билан “Легионер” актёрларни таклиф этиш! Бу ростдан ўша фильмда, чет эллик актёр ўйнаётганлиги учун томошабинни ростдан ишонтиришми, ёки ўзимизнинг маҳаллий актёрлар ичида шундай қиёфалар йўқлиги учунми? Томошабинни шу актёрни фильмда қандай ўйнаши эмас, ўйнаётганлигининг ўзи ҳайратлантиради.

7T7A8517

Рустам Саъдиев: - “Легионер” актёр деганингизга ўзимни футбол тренеридек ҳис қилдим. (кулади) Бизда шундай актёрларни таклиф қилишга шароит қилиб беришганига хурсандман! Биринчидан, бу фильмнинг асосий мақсади, ўзбек киносини дунё стандартига, катта оммага чиқариш! Мени олдимга қўйилган вазифа ҳам шундан иборат. Иккинчи томони, катта оммага глобал мавзуни олиб чиқиш учун, албатта ўша ҳудудларда озгина бўлса ҳам номи бор, санъатда озгина бўлса ҳам ўрни бор актёрларни чақирсак, ўша омманинг ҳам фильмга бўлган қизиқиши уйғонади. “Сотқин” оммалашди, лекин биз бу йўлда тўхташимиз керак эмас! Мени мақсадим ўзбек киносини бутун дунё киноиндустриясининг зўр вакиллари олдида озгина бўлса ҳам, поғона нуқтаи назаридан бир неча фильмлар орқали юқорига чиқишининг орзусидаман. Нимага футболчиларимиз дунё клубларида ўйнашмоқдаю, кино энг машҳур санъат тури бўлиб туриб, дунёга чиқа олмайди? Бизнинг қаеримиз кам? Бизда ҳам ўша интеллект, кино олишда технологик тараққиёт у даражада бўлмаса ҳам, ўзимизнинг миллий характерларни дунёга қўрқмасдан кўрсата оламиз ва ўзимизни дунёда бўлаётган муаммоларга қўрқмасдан муносабатимизни кўрсатадиган миллатмиз. Ўзимизни сўзимизга эгамиз. Бу фильм ҳеч қандай махсус буюртма эмас. Бу фильмнинг асосий мақсади, ўзбек киносини дунё ҳамжамияти, катта аудитория олдида ўз ўрнини “кино орқали ҳам ўзбек миллати бор” ўзбек халқининг дунёдаги ўзининг ўрни бор, деган тушунчани кино орқали кўрсатиб қўйиш!

 7T7A8528

Шундан сўнг, Акмал Мирзо ҳам, Рустам Саъдиев ҳам барча радиотингловчиларни яқинлашиб келаётган Юртимизнинг энг улуғ байрами билан самимий табриклашди!

 7T7A8520

Акмал Мирзо: - Сўнгги савол, “Барон” фильми премьераси қачонга мўлжалланмоқда?

Рустам Саъдиев: - Сентябрь ойининг охирлари, октябрь ойининг бошларида кенг омма, томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Фильм бир неча тилда бўлади, бир неча давлатларда ҳам премьера қилиниши кўзда тутилмоқда. Сабаби, унда Россия, Ҳолливуд фильмларида иштирок этган актёрлар бўлганлиги учун ҳам, бу фильмга ўзимизнинг муносабатимиз, режамиз, ёндошувимиз ҳам бошқача!

 7T7A8558

Шундан сўнг, Акмал Мирзо барчага ташриф учун миннатдорчилик билдириб, тингловчиларга самимий тилаклар билан дастурни якунлади.

Мен ҳам ўз навбатида “Ориат доно” радиоси раҳбариятига ва Акмал Мирзога миннатдорчилик билдираман.

Феруза Фаттохова

Сайт администратори Руслан Ринатов оққа кўчирди

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

7T7A8525

7T7A8515

7T7A8548

7T7A8519

7T7A8561

7T7A8514

7T7A8532