FATTOHHON.COM
« Все новости“Камолот” ЁИҲ томонидан шу йилнинг 19-21 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан “Бетакроримсан”, ягонамсан она Ватаним-Ўзбекистоним шиори остида “Истиқлол фарзандлари” Ёшлар фестивали ўтказилди.
Фестиваль доирасида ўтказилган бир қатор тадбирларда Давлат мукофотлари, шу жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари ва бошқа танловлар, мусобақалар ғолиблари, “Камолот” ЁИҲ нинг лойиҳалари ғолибларидан иборат 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди!
Фестивалнинг сўнгги кунида эса, “Туркистон” саройининг ёзги саҳнасида “I LOVE UZBEKISTAN” деб номланган тантанали гала-концерт бўлиб ўтди!
Иштирокчи ёшлар эса, “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним-Ўзбекистоним” шиорини баралла айтиб, саройга кириб келишди.
Юртимиз Мустақилликка эришганидан сўнг, қўлга киритилган ютуқлар видеороликлар орқали катта экранда намойиш этилди!
Дастурни хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов ҳамда, журналист Нилуфар Сотиболдиева олиб боришди!
Концерт дастурининг бошида бир гуруҳ актёр ва актрисалар, яъни Муҳаммадисо Абдулхаиров, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Асал Шодиева ва Зарина Низомиддинова “Улуғимсан Ватаним” қўшиғини куйлашди.
Сўнг, хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев,
Шахзода,
Муниса Ризаева,
Шохруххон,
Райхон,
“Элдидо” гуруҳи,
Жасур Умиров, Азиза Низомова ва бошқалар шўх қўшиқлар билан барчани рақсга чорлашди!
Дастур “Шахзод” Рашид Холиқовнинг “Эй азиз юртим” таронаси билан якунланди.
Шунингдек, "I love Uzbekistan” таронасини хонандалар ва иштирокчи ёшлар биргаликда куйлашди!
Гала-концерт ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз