FATTOHHON.COM
« Все новости
14 февраль куни шоир ва продюсер Бобур Бобомурод иккинчи қизи Мавлудаойни янги хонадонга кузатди!
Умиджон ва Мавлудаойларнинг бахт тўйи “Флоренция” ресторанида бўлиб ўтди!
Тўйга жуда кўплаб санъаткорлар ташриф буюриб, келин-куёвни самимий табриклаб, ўз қўшиқларини тақдим қилишди.
Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
хонандалар Улуғбек Раҳматуллаев,
Шуҳрат Қаюмов,
Шербек,
Фарҳод ва Ширин, актёр Меҳриддин Раҳматов, актриса Замира Бешимова ҳамда бошқалар...
Тўйда Бухородан махсус меҳмон Фарҳоднинг дадалари санъаткор Аҳад ака Сулаймонов Бобур ака Бобомуроднинг илтимосига биноан, қўшиқ ижро қилиб, келин-куёвга бахт тиладилар.
Шунингдек, Фарҳод ва Ширин келин-куёвни вальсга ҳам туширишди, ҳамда ўзларининг янги “Бухоро-Самарқанд” қўшиғини келин-куёв ва меҳмонлар учун премьера қилишди!
Биз ҳам Умиджон ва Мавлудаойга чексиз бахт-саодат тилаб, келгусида шириндан-шакар фарзандларнинг ота-онаси бўлиб, ширин ҳаёт кечиришларига, ҳамда энг бахтли оилалардан бўлишларига тилакдошмиз!
Тўйга таклиф учун Бобур ака Бобомуродга алоҳида самимий миннатдорчилик билдирамиз.