FATTOHHON.COM
« Все новости
“ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДАН БАНАНЛИ ПАНКЕЙКЛАР. (БЛИНЧИКЛАР)! 18.02.2014 06:25
Ойхон бу гал БАНАНЛИ ПАНКЕЙКЛАР (БЛИНЧИКЛАР)ни тавсия қилади. Блинчиклар нафақат тез тайёр бўлади, балки мазали ва тўйимли ҳамдир.
Керакли маҳсулотлар
350 гр сут
2 қошиқ шакар
Бир чимдим туз
Тухум
40 гр сарёғ
8 қошиқ ун
Разрыхлитель
Банан
Тайёрланиши:
Сутга тухумни қўшинг. Шакар ва тузни солиб аралаштиринг.
Сўнг сарёғни эритиб қўшинг.
Бананни бир неча булакларга бўлиб тайёр массага қўшинг ва веник билан аралаштиринг.
Лекин, банан пюре даражасида эзилмасин. Тайёр панкейкларда банан бўлакчалари чиқиши жуда ёқимли.
Кейин қадам: ун ва разрыхлитель қўшиб яна аралаштиринг!
Товани қиздириб, бир оз ёғ солинг ва панкейкларни қовуриб олинг.
Панкейклар тайёр! Ёқимли иштаҳа!
Яна Пазанда “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!