FATTOHHON.COM
« Все новости
ШАХНОЗА ОТАБОЕВАНИНГ ЛИЦЕНЗИЯСИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ТУГАТИЛДИ! 25.08.2015 12:55
Лицензиат Отабоева Шахноза Хасановна томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлари мунтазам бузилганлиги сабабли,
хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сон Қарорининг 1-иловаси 35-бандига асосан, 2015 йил 25 августдан тугатилганлигини маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари талабини бажариш ҳар бир хонанда ва санъаткорнинг бурчидир.
Матбуот хизмати