FATTOHHON.COM
« Все новостиЛойиҳа "Тасвир" газетасида чоп этилган!
"Тасвир ошхонаси" лойиҳаси "Тасвир" газетаси билан ҳамкорликда амалга оширилади ва бу лойиҳада санъаткорлар, шоубизнеснинг таниқли вакилларини нафақат ўз касбида, балки ошхонада ҳам қанчалик фаолликларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Лойиҳа шартига кўра, унда икки киши иштирок этади!
Демак, лойиҳанинг илк сони иштирокчилари актёр Улуғбек Абзалов ва сценарист, журналист Феруза Фаттохова.
Улар биргаликда "Арча" салатини тайёрлашди.
"Арча" салати учун керакли маҳсулотлар:
Қайнатиб пиширилган тухум, картошка, сабзи, консерваланган кўк нўхат ва жўхори, тузланган бодринг, пишган гўшт, майонез ва таъбга кўра туз.
Безатиш учун: пишлоқ, анор, помидор, шивит ва кўк пиёз.
Маҳсулотлар тўртбурчак шаклда тўғралади, аралаштирилгач, арча шаклида тақсимчага жойлаштирилади. Дастурхонга тортишдан аввал, 10 минут музлатгичга қўйиб олинади.
Сўнг устига майда тўғралган кўк пиёз сепилади.
Устидан сомонча шаклида тўғралган пишлоқ, анор доначалари ва помидордан кесилган "юлдузча" ва кўкатлар билан безатилади.
Саида Вахобова
Фото: X Frame media production студияси Аҳрор Назиров