FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Тоҳир Усмонов “Гулдаҳаним” деб номланган янги қўшиғига клипмейкер Наримон Султонхўжаевга видеоклип суратга олдирди! Ўзига хос ҳазиломуз талқиндаги клипда, қўшиқ кекса отахоннинг номидан рафиқасига атаб, набираси томонидан ижро қилинади! Севги ёш танламайди, деб шуни айтса керак!
Клипда Тоҳир Усмонов актёрлик маҳоратини ҳам намойиш қилишига тўғри келди. Бош ролни эса, устоз санъаткор Тўти Юсупова ижро этди.
ВИДЕОНИ КЎРИШ УЧУН!
“Гулдаҳаним” қўшиғининг cўзи Ботир Эргашевга, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджонова тегишли. Аранжерока Аҳлиёр Азимов томонидан амалга оширилган.
Эй, гулдаҳаним, васлинг учун майли, берай жон,
Ҳеч айламагин ноз, шод бўлмасин ағёр.
Бир боқишингга ёзиб берай ғазалу достон,
Ҳам чалиб берай соз, айтайин алёр.
Оҳ, зулфларингни торларига илиниб қолди,
Нетайки, нигоҳим, ё шуми гуноҳим.
Гар гуноҳ бўлса, кечиргину айла бенуқсон,
Кўп кўнглим ичра роз, сенга этай изҳор.
Эй, гулдаҳаним, васлинг учун майли, берай жон,
Ҳеч айламагин ноз, шод бўлмасин ағёр.
Бир боқишингга ёзиб берай ғазалу достон,
Ҳам чалиб берай соз, айтайин алёр.
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!