FATTOHHON.COM
« Все новости27 август куни актёр Алишер Пармоновнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Тошкент шаҳридаги “Уч чинор” ресторанида бўлиб ўтган
Никоҳ оқшомида, Алишернинг ҳамкасблари, дўстлари, оила аъзолари меҳмон бўлишди.
Актёрнинг дўсти хонанда Фаррух Раимов асосий “дежур” бўлди!
Шунингдек, тўйда Шохруххон, Дилсўз,
“Беном” гуруҳи ижодкорлари Сарвар ва Комил,
шоир ва актёр Аҳад Қаюм,
сўз устаси ва актёр Валижон Шамсиев, актриса Зуҳра Солиева ҳамда бошқалар келин-куёвга бахт тилаб, қўшиқлар куйлаб, самимий табриклашди.
Тўйни актёр Акбархўжа Расулов ва актриса Шахзода Муҳамедова олиб боришди.
Келин ва куёвнинг оналари ҳам, сўзга чиқиб, ёшларга бахт тилашди.
Анъанавий келин салом ҳам амалга оширилди.
Алишер ва Хадичахонга бахт, саодат, узоқ умр, омад ҳамиша ёр бўлсин!
Шириндан ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлиб, бир умр биргаликда бахтли ҳаёт кечириб, қўша қаришларига тилакдошмиз!
Бахт остонасига қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин!
Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз