FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова “Менинг юртим-менинг фахрим” лойиҳаси учун “Она” қўшиғини куйлади. “Меҳрибон онанг бўлса...” сатрлари билан янграган бу қўшиқ, санъаткор томонидан алоҳида меҳр ва дард билан куйланган.
“Ота-онам ҳаётликларида уларга бағишлаб қўшиқ айтмаган эканман. Негаки, худди улар абадийдек, ҳамиша менинг ёнимда юрадигандек... Ҳар бир санъаткор, ижодида бир янгиликлар яратиш учун кўпроқ китоб варақлайди, шеърларга мурожаат қилади. Она ҳақида шунча шеър ўқийман, шунча қўшиқлар эшитаман, барибир нимадир етмаётганга ўхшайверади. Нимадир сўз камга ўхшайверади... Ўйлаб қарасам, Она, Ота, Юрт учун сўз йўқ экан... Яъни, уларни шу даража тўлдириб бериш учун! Она ўрнини ҳеч ким боса олмайди, на опанг, на синглинг, на бир яқининг... Онани юрагингда бир алоҳида токчаси бор! Шу қўшиғим тайёр бўлганидан сўнг, “Менинг юртим-менинг фахрим” лойиҳасида айнан шу қўшиқ билан иштирок этишни ўзим таклиф этдим ва бу лойиҳадан иштирокимдан жуда ҳам хурсандман.”-дейди Зулайҳо Бойхонова.
ВИДЕОНИ КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!
1)Мобиль вариант
2) MPG