FATTOHHON.COM
« Все новости
29 август куни “Алишер Навоий” киносаройида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан, “Санъат-маъно” киностудиясида суратга олинган комедия жанридаги “Баракасини берсин” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Премьера олдидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров сўзга чиқиб, барча ижодкорларни ва томошабинларни Энг азиз байрамимиз Мустақилликнинг 24 йиллиги билан самимий табриклади, ҳамда фильм ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Сўнг, “Баракасини берсин” фильми ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Фильм режиссёри Фарҳод Худойбердиев, Сценарий муаллифи Ғафур Шермуҳаммад, Оператор Султон Мирзааҳмедов
Бош ролларда: Эркин Комилов, Фарҳод Абдуллаев.
Шунингдек, ролларда: Илмира Раҳимжонова, Толиб Мўминов, Жамила Юсупова, Ражаб Адашев, Мамасоли Юсупов ва бошқалар...
Премьерани актёр Асад Набиев олиб борди.
Фильм режиссёри Фарҳод Худобердиев, актёрлар Эркин Комилов ва Фарҳод Абдуллаев ҳам сўзга чиқиб, барчага миннатдорчилик билдириб, яқинлашиб келаётган байрам билан самимий табриклашди.
Фильм намойиши бошланди.
Фильм воқеалари Ҳайдар бува қўшниси Шомирзанинг эчкисидан безор бўлиб, уни биргаликда бозорда сотишидан бошланади.
Лекин, эгасига ўрганган эчки, уйини бехато топиб келади. Натижада, Ҳайдар бува ва Шомирза эчкини янги эгасига қайтариш учун йўлга тушишади.
Бу жараён қандай кечиши, улар қандай воқеаларга дуч келишини фильмни кўриб билиш мумкин.
Фильмда ҳалоллик, меҳнаткашлик каби фазилатлар тасвирланган бўлиб, фильм воқеалари бировнинг ҳақига хиёнат қилмасликка ундайди.
Фильм 30 августдан “Алишер Навоий” киносаройида намойиш этилмоқда!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова