FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ УСТОЗ САНЪАТКОР АЗИМ МУЛЛАХОНОВ! “ОРИАТ ДОНО”ДА ҲАММА НАРСА БЎЛИШИ МУМКИН! 30.08.2015 02:42

IMG_5844

“Ориат доно” радиосида журналист Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг навбатдаги меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист устоз санъаткор Азим Муллахонов бўлди! Шунингдек, дастурда биз ҳам иштирок этдик.

IMG_5822

Акмал Мирзо радиотингловчилар билан саломлашгач, сўз навбатини Азим Муллахоновга берди.

IMG_5682

Санъаткор барча тингловчиларга сиҳат-саломатлик ҳамда, дунёдаги бор яхшиликларни тилаб, Ватанимиз Мустақиллигининг 24 йиллик байрами билан самимий табриклади!

 IMG_5688

Акмал Мирзо: - Яқинда бўлган воқеа бир радиостанциясида, “Ретро қўшиқлар”да Азим Муллахоновнинг ижро этганлигига у қадар кўп бўлмаган қўшиқлари эфирда берилди. Балки бу ўша ҳамкасбимизнинг хатосидир? Балки қайсидир қўшиқларингиз кимларнингдир хатоси билан ретрога айлангандир? Ретро, деганда яхшигина унутилган нарсалар ҳақида гап кетади-да. Хаёлга келган нарса, ахир Азим Муллахонов унутилган санъаткор эмас-ку! Сиз нима деб ўйлайсиз? Сизнинг қўшиқларингиз ретро эмиш!

Азим Муллахонов: - Энди, мен бунда ҳам жон бор, деб ўйлайман. Чунки, менинг қўшиқларим, мени санъатга қадам қўйганимга қарийб 40 йил бўлган бўлса, 40 йилдан буён қўшиқ ижро қилаётган бўлсам, улар ичида ретрога айланганлари ҳам бўлиши мумкин, албатта. Бир томондан хурсанд ҳам бўласизки, чунки биласизми, устоз санъаткор Ботир ака Зокировнинг қўшиқларини ҳам “Ретро” деб беришади. Ўша устозларга тенглаштиришганлигининг ўзи катта бахт!

 

Акмал Мирзо: - Лекин, Азим Муллахонов бор-ку, ижод қиляпти-ку!

IMG_5683

Азим Муллахонов: - Ҳам бор бўлиб, ретрога айланиш ҳам бахт, деб ўйлайман! (кулади)

 IMG_5675

Акмал Мирзо: - Ҳамма она ҳам фарзанди учун меҳрибон! Лекин, сизнинг онангиз элимиз ардоғидаги санъаткор, не-не шогирдларни чиқарганлар. Буни устига сиз ҳам фарзанд, ҳам шогирдсиз! Онангиздан сўнг, сиз ҳис қилган ўзгаришлар?

Азим Муллахонов: - Менимча, онадек улуғ инсон, инсоннинг ҳаётида бўлмаса керак! Бундай гап бежиз айтилмаган! Онамлар ўтиб кетганларидан сўнг, энди кўпчиликда бўладиган ҳиссиёт бўлган-ку, лекин менда кучли боғлиқлик бўлган. Онамларни авваламбор, устоз сифатида билиб, уларни ижро қилган қўшиқларимда ҳиссалари кўп! Онамларга эшиттирардим, улар менга камчиликларини кўрсатиб берардилар. Шуни қўлимдан келганча тўғрилашга ҳаракат қилардим. Энди, ҳозиргача, онамлар менинг дилимда, хаёлимда, бутун юриш-туришимда, ҳали ҳам мен онамни ҳар куни бир неча бор ёдга оламан...

 

Акмал Мирзо: - Жуда кучли, иродали аёл эдилар. Энди ҳар бир инсонни кексайгач, ўзига бўлган ишончидан кўра, фарзандларига, бошқаларга бўлган ишончи ортиб кетади-ку! Вафотларидан 5-6 йил аввал уларда ҳам шундай ҳолатлар сезилганди. Ҳеч ким гапирмаса ҳам, икки гапнинг бирида “Азим бундай... Азим ундай.... Азим...” деб гапирардилар. Ҳаётларининг сўнгида, сизга дастуриламал бўлиб қолган гапларини эслайсизми?

IMG_5677

Азим Муллахонов: - (хўрсиниб) Онамларнинг ҳар бир гаплари мен учун дастуриламал бўлиб қолган! Чунки, онамлар менга ҳеч қачон ёмон маслаҳат бермаганлар! Нотўғри насиҳат қилмаганлар, ҳаммаси тўғри насиҳат! Сизга бир воқеани айтиб беришим мумкин. Собиқ Иттифоқ вақти эди, Халқ артистларига “24” машина бериларди. Ҳозир айтсангиз, эртакдек туюлади. Лекин, ўша пайтда, у машина, жуда бир зўр машина ҳисобланарди! Энди ўшанда онамларга шу машинадан берилиши керак эди, у машинани эса, онам олгач, мен минишим керак эди. Энди ўша машинага керакли ҳужжатларни ҳаммасини тайёрладигу, машина олинишига озгина фурсат қолганда онамлар уйга келиб, “Ўғлим, сенга бир маслаҳатим бор эди. Шу “24” машинани олмагин!” дедилар! Ҳайрон бўлиб, “Нимага? Ахир беришадиган бўлишди! Сиз шунча хизмат қилгансиз!” десам, “Бу ерда қўни-қўшниларда бундай машина кўп эмас экан! Шунга “қўшнинг кўр бўлса, кўзингни қис!”деган гап бор! Қўшниларда жигули экан, улардан жуда ўтиб кетмагин! Шунга нима дейсан?” дедилар. Шунда мен ҳам онамнинг айтганини қилиб, жигули машинасини олганман! Бўлмаса, “24” берилиши тайин эди! Кейин, онамлар айтганлар “сен ҳеч қачон бир нарса оладиган бўлсанг, одамларнинг кўзини куйдираман, деб олмагин! Сенга керакли нарса бўлсагина олгин! Молу дунё билан ҳеч қачон мақтанмагин!” Шу сўзлари умрбод ёдимда қолган! Шунинг учун ҳам, мен ҳеч қачон давраларда ўтирганда ҳам, машинадан, молу дунёдан, ҳовли-жойдан гап очмайман, бундай мавзуларда гапиришни ҳам ёқтирмайман!

 IMG_5680

Акмал Мирзо: - Ҳеч ёдимдан чиқмайди, “Лаззат” кўрсатувида Абдураим Абдуваҳобов бир савол берганлар. “Машинангиз қанақа?” деб қайта-қайта сўраганларида “Оддий Жип” дегансиз!

Азим Муллахонов: - (самимий кулади) Унгача, ўша айтилган машина эди. Жиплар ҳаммага чиқиб кетгандан кейин олинди-ку!

 

Акмал Мирзо: - Дастуримизда анонслар берилганда, тингловчилар сиз ҳақингизда: Нимагадир сўнгги  пайтда Азим Муллахонов жим бўлиб қолдилар. Янги қўшиқларини кам тинглаяпмиз, дейишди. Бизга билинмайди, балки кўп кўришганлигимиз учунми? Ўзингиз нима деб ўйлайсиз?

IMG_5672

Азим Муллахонов: - Аввалгиларидан кам бўлиши мумкин. Ҳозир телевидениеда каналларимиз кўп, радиоларимиз кўп. Олдин кам бўлган, кам бўлганлиги учун ҳам, биз ўша каналларда кўпроқ кўринганмиз. Ҳозир энди кўп бўлганлиги учун ҳам, чиқиб турибмизу, лекин ростдан сал камроқми, дейман. Сал кўпайтириш керакмикан? Энди шунга ҳаракат қилмоқчиман! Ўзи кўплаб мухлислар мендан шуни талаб қилишмоқда! “Чиқинг, қўшиқларингизни эшитмоқчимиз, кўрмоқчимиз!” дейишмоқда.

 IMG_5689

Акмал Мирзо: - Шундай санъаткорлар бор, маълум бир пайт ижод қилинган, бўлди! “Мени кўрмоқчи, эшитмоқчи бўлсанг, ўшаларни эшитавер!” Ижод қилиб қўйилди! “Бир санъаткорни ижод йўлига етарли бўлган сон ҳам, сифат ҳам бор, яна нима ижро қилишим мумкин?” деб томошабинга савол ҳам бериб қўйишади. Балки, Азим Муллахоновда ҳам шундай бир даражага етиб келингандир?

Азим Муллахонов: - Йўқ, мени ҳали ижро қилмоқчи бўлган қўшиқларим кўп! Ҳозир ҳам янги қўшиқларни тайёрлаб қўйганман! Аранжеровкалари ҳам тайёр! Бу бизнинг қонимизга кирган, биз тўхтамаймиз! Барибир, қўшиқлар бўлса ҳам, ижод қиламиз! Соғлиғимиз, овозимиз бор, барибир қўшиқ айтамиз!

 

Акмал Мирзо: - Сиз тенги, сиз билан ижодни бир пайтда бошлаган, сал кейинроқ бошлаган хонандалар ҳам, уларнинг қилаётган яхшими ёмонми ҳаракатлари, харажатлари одамни ўйлантиради. Шу қадар шартмикан?

IMG_5684

Азим Муллахонов: - Энди шоубизнес деган ибора кириб келди. Ҳаммамиз Шоубизнесдамиз. Шоубизнес дегандан кейин эса, барибир ўзига яраша харажатлари бўлади. Чунки, ҳозир рекламасиз қўшиқларингизни эфирга олиб чиқишга ҳаракат қилмасангиз, сиз учун ҳеч ким ҳаракат қилмайди!

 IMG_5696

Акмал Мирзо: - Шунча пайтгача қилинган меҳнат-чи?

Азим Муллахонов: - Энди у меҳнатлар ҳам бор. Аммо, ҳозир давр тезлашган, жараёнлар тез, бутун дунёда ҳаракат тезлашган. Чунки, техника, тараққиёт тезлашган сари, ҳаракатлар ҳам тезлашади! Шунинг учун ҳам, ўйлайманки, қандайдир ҳаракат қилиш керак. Энди агар ёшлигимизда ҳисоблайдиган бўлсак, телевидение каналлари 2-3 та канал бўларди, радиода ҳам, каналлар бармоқ билан санарли эди. Ҳозир эса, ҳисоблайдиган бўлсангиз, саноғига ета олмайсиз. Бу каналларнинг ҳам ҳаммаларини ўз эшитувчилари бор. Шунинг учун ҳам, бу каналларнинг ҳаммасига ўз қўшиқларингизни бериб, тингловчиларга етказишга ҳаракат қилишингиз керак, барибир.

 

Акмал Мирзо: - Шундай ҳолатларга дуч келганмиз, айрим давраларда сизга навбат берилса, ўша даврада 500 одам ўтирган бўлса, 20 та шундай мухлисингиз бўлади, улар сиздан бошқа ҳеч кимни эшитмайди! Улар учун санъат бу Азим Муллахонов! Содиқ мухлисларни шундай сақлаб туриш ҳам, ҳозир катта иш бўлиб қолди! Ҳозир ёши каттароқ санъаткорларимизнинг мухлислари ўшанга ўхшаб ижод қиладиган хонандаларга мухлислик қилишмоқда. Азим Муллахоновнинг мухлислари эса, фақат ўзларига мухлислик қилишмоқда! Энди, сизга ўхшаш бошқа санъаткорлар, фарзандларингиз, набираларингиз орасида бошқалар йўқ бўлганлиги учунми, ёки? Масалан, сиз янги қўшиқ айтсангиз, Азим Муллахоновни биладиган одам учун сиз бу қўшиқни телевизорда айтишингиз шарт эмас! Бир қаторини эшитса бўлди, ҳеч ким адаштириб юбормайди! Ўзига хос оригиналлик бор-да! Сабаби, нимада деб ўйлайсиз?

IMG_5694

Азим Муллахонов: - Ҳозирги хонандаларда озгина қийин тарафлари бор. Буни сабаби, шундаки битта хонанда чиқади. Ўз қўшиғини олиб келиб, 1 ой айлантиради. Шу қўшиқлари 1 ой бериб борилади, албатта тижорат каналларидан берилади. Кейин ўша хонанда йўқ бўлиб кетади. Чунки, иқтисодий тарафлама, бошқа тарафлама қўшиқларини ҳар доим “айлантира” олмайди. Кейин бошқаси чиқади! Ўйлайманки, ҳозирги тингловчиларимиз, ҳаттоки ўзига ёқадиган қўшиқни танлашга ҳам имконияти бўлмай қоляптими, дейман. Чунки, ҳозир жуда ҳам кўп! Балки, сал камроқ бўлиши керакмикан? Буни бир йўлга солиш керакмикан? Ижрочилар жуда ҳам кўп! Шунга бир қайси бирини эшитиб, қайси бирини қўшиғини ўзига олиб, ижодини кузатишга улгура олмай қолаётганларимиз ҳам кўп, ҳозир. Шундай бўлиши ҳам мумкин.

 IMG_5697

Акмал Мирзо: - Cизнинг фикрингизни билиш учун «Ўзбекнаво» Эстрада Бирлашмасига, бошқа жойларга катта ёшли санъаткор сифатида таклиф қилишади. Сизни “Нима дейман энди ҳозир?” деган нарса ўйлантирадими? Буни муҳокама қилишга ҳам “инжиқ” пайт, чунки сиз айтгандек кўп! Сизни қийнайдиган бир томони кўплиги ҳам?

Азим Муллахонов: - Кўплиги мени қийнамайди, кўплиги яхши! Яхши санъаткор, ижрочи бўладиган бўлса, масалан, унинг ҳамма кўрсаткичлари санъаткорлик даражасига тўғри келадиган ижрочилар бўлса, мен хурсанд бўламан! Лекин, шу билан бир қаторда уларни яхши ижрочиларга “пана” қилиб, фақат моддий тарафдан, бойиш мақсадида бировларнинг қўшиқларини ўғирлаб ижро қилиб, ўзининг овози бўлмаса ҳам, санъаткорликни орзу қилиб юрганлар ҳам бор. Аммо, санъакор бўлиш учун ҳам, биринчидан истеъдод керак! Иккинчидан билим керак, кейин ўша билимларни кучайтириб бориш керак!

 

Акмал Мирзо: - Ўзингиз учун хонанда “бундай бўлиши керак, бундай талабларга жавоб бериши керак” деб, ўзингизга ўзингиз қўйган талабларингиз ҳақида!

IMG_5695

Азим Муллахонов: - Энди хонандани авваламбор, овози бўлиши керак! Қўшиқни овозсиз ижро қилиб бўлмайди! “До” дан “до”гача бўлган октава ҳисобланадиган бўлса, ҳеч бўлмаганда хонанданинг овози бир ярим октава бўлиши керак! Чунки, ҳеч бўлмаганда бир ярим октавага чиқадиган авж пардалари бўлиши керак! Ижросида ҳам, шеър билан куй, қўшиқнинг мутаносиблиги бўлиши, ҳамоҳанг бўлиши керак! Мен шуларга аҳамият бераман! Айтилаётган қўшиқни хонанда юрагидан айтиши керак! Куйлаётганда ўша қўшиққа, шеърга бўлган муҳаббатини сезиб туриши керак! Санъатга бўлган муҳаббати сезилиб туриши керак! Мана шу кўрсаткичларга аҳамият бераман!

 IMG_5705

Акмал Мирзо: - Ижодингизга аҳамият берадиган бўлсак, ҳар битта қўшиғингизга асар сифатида қарагансиз! У пайтда аранжеровкага бунчалик аҳамият берилмасди. Сизда эса, қўшиқни ёзилишидан аввал тайёргарликлари кўплиги, ўша қўшиқларни тинглаганда билиниб туради. Балки, шунинг учундир аранжеровка сифати, 15 йил аввал ёзилган нарсалар ҳозир ҳам, сифат тарафлама ҳам бугунги кунга жавоб беради! Шу қўшиқларга муносабат қандай бўлган? Тайёргарликлар қандай бўлган?

Азим Муллахонов: - Энди, биласизми, мени онамлар Ўзбекистон Халқ артисти Фароғат Раҳматовани бутун юрт таниган бўлса ҳам, менга ҳеч нарса осонликча бўлмаган! Хонанда бўлишим, қўшиқ куйлашим осон бўлмаган. Мен биринчи, ўз фаолиятимни Овоз ёзиш муҳандисининг шогирдлигидан бошлаганман! 1975 йилда 15 ёшимда, шогирд сифатида Муқимий театрига ярим ставкага ишга қабул қилинганман, 38 сўм ойлик бўларди! 2-3 йил давомида Муқимий театри саҳнасида спектакллар кетганда, фонограмма бериб бориларди. Масалан, қушларнинг овози, “шум” ва бошқа овозлар! Ўшанда мени техникага бўлган муҳаббатим пайдо бўлган! Кейин Маданий-оқартув техникумига Мусиқа соҳаси, Афғон рубоби йўналиши бўйича ўқишга кирганман! Ўқишга киргач, театр оркестрида Афғон рубоби, электро гитара, торли инструментлар чалиб, қарийб 5 йил марҳум санъаткор Ўзбекистон Халқ артисти Наби ака Халилов раҳбарлигида ишлаганман! Кейин, 1990 йилда илк бор “Ботир Зокиров” эстрада хонандалари кўрик-танловида қатнашиб, шундан сўнг, хонандаликка яхшилаб киришганман! Мен фаолиятимни мусиқачиликдан бошлаганим учун ҳам, мусиқага кўп аҳамият берганман!

 

Акмал Мирзо: - Баъзилар, зўр аранжеровкачи, зўр шоир билан ишлайди, лекин ўзи тушунмаса, улар ҳам ўзини билганини қилаверади. Барибир назорат, хонанда томонидан бўлиши керак!

IMG_5701

Азим Муллахонов: - Албатта! Хонанда томонидан назорат ҳам бўлиши керак! Бошқа қўшиқларни, бошқа хонандаларнинг, устозларнинг қўшиқларини тингламай, “фақат меники яхши, мен шу қўшиқни айтишим керак, мен шунинг ортидан пул топишим керак” дейдиган бўлса, 99 фоиз ундан яхши хонанда чиқмайди! Қўшиққа муҳаббат бўлиши керак. Қўшиқ айтаётган вақтда моддий бойликларни эсдан чиқариб, юрагини қўшиб ижро қиладиган бўлса, ўйлайманки, у қўшиқлар беэътибор қолиб кетмайди!  

IMG_5708 

Акмал Мирзо: - Онангиз, сиз, кейин-чи? Бу йўлни давом эттирадиганларингиз борми? Набиралар орасидами?

Азим Муллахонов: - Энди набирамиз Жаҳонгир Маданий-оқартув техникумига ўқишга кирди. Бувимларнинг изларидан бораман, деб ният қилган. Энди, кўрамиз, ҳаракати бор, балки чиқиб қолар?

 

Акмал Мирзо: - Сизга қўйилган талаб? Сизда санъаткор деган номдан ташқари, Фароғат Раҳматованинг фарзанди, деган номни ҳам кўтариб юриш керак бўлган! Кейинги авлод учун бу икки номни, яна жами 3 номни кўтариб юриш осон бўлмаса керак!

IMG_5710

Азим Муллахонов: - Энди сизга бир воқеани айтиб бераман. Бошимдан ўтган ҳолат. Кексаларга бағишланган бир йиғин бўлди. Меҳмонларнинг кўплари ёши ўтган кексалар эди. Кўпчилик хонандалар чиқиб куйлашди, мен шошилмадим, кўпчиликка навбат бердим. Натижада, мен ижро қиладиган вақтим, 400 кишидан 30-40 киши қолди. Чунки, боя айтганимдек, ёши ўтган кексалар, кўпчилиги кетиши керак, узоқ ўтира олишмади. Мен саҳнага чиқиб ўйланиб қолдим, “Нимани айтиб берсам экан? Одам ҳам кам! Қайси қўшиқни куйласам экан?” дедим. Ўйладим, булар ёши катта, сиз айтгандек ретро қўшиқларимдан “Боғчаларда”ни куйладим. Қўшиқ ярмига борганда, Ўзбек Миллий театрининг бош режиссёри Марат ака Азимов келиб, ““Ота” деган қўшиғингни айтиб бергин” дедилар. Қўшиқни куйлаяпман, Марат ака битта стул қўйиб ўтириб олганлар, қўшиқни кўзда ёш билан эшитдилар. Қўшиқни куйлаб бўлишим билан Марат ака ўрнидан туриб келиб, мени қучоқлаб, “шу қўшиқни яхши ижро қилгансан” дедилар. Улардан сўнг, Консерваторияда жуда кўп йиллардан бери дарс берган, олдин мен билан бирга ижод қилган санъаткор Абдулла Шомаъруповга домлалик қилган бир акамиз келдилар, номларини эслолмаяпман, улар ҳам, “шу қўшиғингиз яхши чиққан” дедилар. Ўша ердаги 400 одам ҳам бир бўлди, мана шу 2 инсоннинг гапи ҳам бир бўлди! Уйга келганда, кўзимга ёш келди! Нимага? Чунки, санъаткорга мана шундай театрнинг бош режиссёри, ҳамда Консерваторияда шунча шогирдлар чиқарган устоз келиб, “шу қўшиғинг яхши чиқибди” деб айтишининг ўзи, катта бахт! Бунинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди! Ўйлайманки, санъаткорга асосийси шу нарса керак!

 IMG_5733

Акмал Мирзо: - Қанақадир бир ижодий кеча тарзидами, ёки Азим Муллахонов ижодининг бир юбилей сони, деймизми, дастур билан мухлисларингизни хушнуд этиш режалари борми?

Азим Муллахонов: - Режалари, энди мен ўйлайманки, сир эди. Очишга тўғри келади!

 

Акмал Мирзо: - “Ориат доно”да ҳамма нарса бўлиши мумкин!

IMG_5718

Азим Муллахонов: - Ҳозирда “Ўхшайди-ку” дастури бор, режада. Унда шогирдлар, менинг халқ язши кўрган қўшиқларимни айтиб чиқишади. Чуқурроқ билмаганлар ҳам, кўриб эшитишади.

 IMG_5734

Акмал Мирзо: - Энди сизлар ёшларнинг ижодига бефарқ эмассизлар! Кўплар, булар бизни танимайди, дейишади. Лекин, йўқ, кузатишади, яхши танишади, дейман. Шундай кузатувлар натижаси, бирма-бир санайдиганларингиз борми? Масалан, мана бу тўғри йўлда кетяпти! Фалончи ҳам, мана ҳаракат қиляпти, яхши ижод қиляпти, дегандек...

Азим Муллахонов: - Унақа ёшларимиз жуда ҳам кўп! Тўғрисини айтсам, ҳаммасини номма-ном билмайман! Ёшлар кўп, яхши ижро қиладиган гуруҳлар ҳам кўп! Яккахонликда ҳам, мен айтган талабларга жавоб берадиган хонандалар йўқ эмас! Лекин, мақсад шуки, ҳақиқатдан овози, санъати, истеъдоди борларни олдинга қаторларга олиб чиқилса яхши бўларди!

 

Акмал Мирзо: - Сезаётган бўлсангиз сўнгги пайтларда жонли ижродаги концертлар кўпайиб қолди! Баъзи бир ростдан журналистлар ва баъзи “ўн бештакам” журналистлар бор, концерт жонли ижрода бўлса, бўлди, етарли таҳлил қилмай, мақтаб ётибди! Уни жасорат кўрсатгандек кўкларга кўтаришяпти! Концертни кўрасиз, эшитасиз, “бу хонанда концертда қўшиқ айтяптими, тўйда айтяптими” дейсиз. Концертни қўпол қилиб айтадиган бўлсак, тамоша қилиб бўлмайди! Лекин, у нима қилиб бўлмасин, жонли ижрода концерт берди, бўлди! Мана шу нарсалар сизларни кулгингизни келтириб, ғашингизга тегмайдими?

IMG_5712

Азим Муллахонов: - Тегади! Энди биласизми, айтдим-ку, жонли ижрода ҳам буни ажрата билиш керак! Қўшиқ айтгандан кейин уни ҳар битта нотаси жойида бўлиши керак! Овоздаги ижро бор! Қўшиқ билан шеърнинг бир-бирига мутаносиблиги бор! Танланган асар! Ижродаги маҳорат деган нарса бор! Буларни ҳаммасини кузатиб туриб, баҳо бериш керак! Бунга баҳо бериш учун журналистда ҳам ўзига яраша талаб бўлади. Санъатни ёритаман, деган журналист ҳеч бўлмаганда сизга ўхшаб, санъаткорлар билан дастурларда чиқиб, кўпчиликни эшитиб, ўз фикрларини билдириб, ўша тушунчаси ҳосил бўлган бўлиши керак! Журналист санъатга ўзини қулоғига ёққан бир-икки қўшиқчи билан баҳо бера олмайди! Ўйлайманки, қўшиқ санъати, инсониятни энг қийин баҳо бериладиган санъатларидан биттаси! Чунки, уни қулоқ билан эшитиб, юрак билан ҳис қилиб, мия билан тақриз қилиб, унга кейин баҳо бериш керак! Ҳаттоки, мутахассисларда ҳам, масалан, классик йўлда ёзадиган бастакор ўз ўлчами бўйича баҳо беради, миллий йўлдаги бастакор ўзини йўналиши бўйича баҳо беради! Яхши мусиқачини олсак, уни ўзининг диди бор! Хонанданинг ўзи ҳам, ўзича баҳо беради! Баъзи вақтларда ҳаммани фикри битта жойдан чиқмай қоладиган пайтлари ҳам бўлади. Шунинг учун, хонандагаи бериладиган баҳо, жуда ҳам қийин! Гапингиз тўғри, “бу жонли ижро қилди” дегани, бу зўр хонанда бўлди, дегани эмас!

 IMG_5744

Шундан сўнг, Акмал Мирзо барчага ташриф учун миннатдорчилик билдириб, тингловчиларга самимий тилаклар билан дастурни якунлади.

IMG_5841

Азим Муллахонов ҳам, тингловчиларга самимий тилаклар билдирди.

IMG_5845

Биз ҳам ўз навбатида “Ориат доно” радиоси раҳбариятига ва Акмал Мирзога миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

2

Фотолар учун Мирсаид Зоҳидовга миннатдорчилик билдирамиз

Эфир ортида:

Агар кинодан нарса ўрганаман, деса ўрганадиган нарсалар роса кўп. Ҳаммаси инсоннинг ўз онгига боғлиқ.

Бировни кийимини кўрган билан одамни тарбияси бузилармикан? Тарбия оиладан бошланади-ку!

“Бўлдим-ку шайдо, ўзингга жанон” деган қўшиғимда, шундай сатрлари бор эди, “Кетиб қолма ёнимдан, исён чиқар қонимдан, Сенсиз яшай олмайман, айирмагин жонимдан” Бадиий кенгаш шеърни биринчи қабул қиляпти, “Нега исён чиқар қонимдан? Сизни авлодингизда революционерлар бўлганми?” дейди.  Ўша ерда жавоб бериш, шеърни оқлаш керак. Шеър муаллифи Озод Мўминов, шоир Пўлат Мўминнинг ўғли. Шеър ёмон эмас, битта шу жойи бор экан. Мен ҳам жавоб бердим, “энди революционер бўлиши шарт эмас, Ўзи шарқда Мажнунийлар муҳаббати бор! Мажнун қаердан чиққан? “Менда Мажнун қони бор, юрагимда шундай муҳаббат бор!” деган фикр бўлиши мумкин эмасми?” дедим. “Ие, файласуф экансизу, майли бир марта қўйинглар” деб ўтказишганди.

Шеърга эътибор қаттиқ бўлган!

Энди бу ғазал-ку, ашула қилиб бўлмайди, эстрада қилиб бўлмайди, дейишганди! Нега эстрада қилиб бўлмайди? Сокин оҳангда куйласа, ғазал ҳам эстрада бўлади! Фақат оҳанг топиш керак унга! Ғазал, лекин унга яхши қўшиқ чиқишини сезардим... Шу тазда “Суҳбатингга ташнаман жонон” қўшиғи чиққанди! Бошида нақорати бундай эмасди. Кейин, бир доирачи йигит айтиб қолди, ”Суҳбатингга ташнаман жонон”ни нақорат қилса бўлмайдими?” деди! Кейин шу нақорат бўлиб кетди!

 

“Даврага тушди шу гўзал” қўшиғим билан боғлиқ бир воқеа бўлган. Бир инсонни юбилейи бўлаётган эди. Бир вақт “Кечиккан дил” деган қўшиғингизни айтиб беринг, деб илтимос қилди. Ҳайрон бўлдим, бундай қўшиғим йўқ-ку! Хуллас, яна қўшиқлар куйладим, яна шу қўшиғимни сўраяпти! Нима қилишни билмайман. Бир вақт шўхроқ қўшиқлардан айтамиз, деб “Даврага тушди шу гўзал” қўшиғимни куйладим. “Шу!” дейишди. Шу қўшиқда бир қатори бор эди, “Кечиккан дил дардин сезиб, Ҳижронида сарсон кезиб” шу жойини эслаб қолган экан!

Мен ҳеч қачон бекаму кўст санъаткорман, демаганман! Ҳозир ҳам қайси қўшиқда нечта камчилигим борлигини яхши биламан!

Шу одам келса, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти, “Олтин диск” соҳиби, деб ичимда такрорлаб тураман! Эсимдан чиқариб қўймай, дейман! У инсон шунга арзийди! У одам ҳурмат талаб қилиб, у-бу ҳам демайди! Барибир у инсоннинг салобати бор-да!

 Клипини телевидение кўряптими, ёмонми, чиқармаслик керак! Яхши қўшиқ, яхши клип олиб келинг, дейиш керак!

Эзмалик қилиб юбормадимми, энди бошқача қилиб тушунтиролмайман-да!

Эзмалик эмас, эзмалик бу аламзада бўлиб, кимнидир ёмонлаш бўлади!

ФОТОЛАР!

 IMG_5767

 IMG_5698

IMG_5719

IMG_5692

IMG_5721

IMG_5693

IMG_5733

IMG_5855

IMG_5823

IMG_5851

IMG_5836

IMG_5832

IMG_5822

IMG_5820

IMG_5819

IMG_5821

IMG_5818

IMG_5817

IMG_5791

IMG_5813

IMG_5788

IMG_5809

IMG_5808

IMG_5804

IMG_5792

IMG_5797

IMG_5790

IMG_5789

IMG_5827

IMG_5783

IMG_5781

IMG_5761

IMG_5737

IMG_5793

IMG_5792

IMG_5751

IMG_5687

IMG_5747