FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО”ДАН “ВАТАННИ МАДҲ ЭТАЙЛИК”! 21.02.2014 08:38

 Foto (17)

21 февраль куни соат 15.00 да, яқинлашиб келаётган Наврўз миллий умумхалқ байрамимиз арафасида,“Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда миллий эстрада санъатини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган улкан ва хайрли ишлардан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июль “Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009-2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорига асосан янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан таниқли ва ёш эстрада хонандалари иштирокида “Ватанни мадҳ этайлик!” мавзуида ижодий учрашув ва мактаб ўқувчилари билан амалий машғулот (мастер-класс) ўтказилди.

Foto (32)

Мазкур тадбирда, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан масъул вакиллар, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг ўринбосари Абдуғани Холбеков, Ўзбекистон ва Қоравалпоғистон Республикаси Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Дилфуза Раҳимова, Собиржон Мўминов, хонандалар “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Улуғбек Раҳматуллаев, Ойбек, Нигора, администраторлари Маъруфбек билан, Отабек Муталхўжаев проюсери, киношунос, журналист Феруза Нодирова билан, Зиёда, Самандар Ҳамроқулов, Умидахон, Машҳурбек, Малика Эгамбердиева ҳамда, хонандалар “Сарбон” гуруҳи Фарҳод Саидов, Алишер Рўзметов, Рухшона, “ЭлДиДо” гуруҳи, Амира Алибекова, Тамила, “Шод” гуруҳи ва бошқа хонандалар иштирок этдилар.

Foto (1) Foto (29)

Foto (28)

Аввалига мазкур мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари билан, ўқув хоналарида маҳорат дарслари ўтказилди. Унда Озодбек Назарбековдан Гулсанам Мамазоитовагача, мусиқа мактабингинг ёш қалдирғочлари қўллаб-қувватлаган ҳолда, улар билан қўшиқлар айтиб, ўзларининг зарур маслаҳатларини беришди. Бундан ўқувчиларнинг санъатга ва устозларга бўлган меҳри янада ошди.

Foto (22)

Маҳорат дарсларидан сўнг, мазкур мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда, эстрада хонандалари биргаликда ўзига хос концерт дастури ўтказишди.

Foto (27)

Foto (12)

Дастур аввалида бошловчилар Анвар Тожиев билан мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Диана Ружевская, мазкур тадбир, ҳамда мусиқа мактаби ҳақидаги маълумотлар билан барчани таништирдилар. Улардан сўнг, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари Музаффар Акромов сўзга чиқиб, тадбирни очиб берди.

Foto (33)

Ундан сўнг, хонанда Малика Эгамбердиева ҳамда мазкур мактабнинг ўқувчиси Назокат Астанова томонидан “Ўрик гуллаганда” қўшиғи билан концерт дастури бошланди. Мактаб ўқувчиларининг мусиқаларни жонли ижрода маҳорат билан ижро қилишлари барчанинг олқишига сазовор бўлди.

Foto (7)

Foto (6)

Концертда Озодбек Назарбековдан Гулсанам Мамазоитовагача ўз қўшиқларини тақдим қилдилар. Концерт дастурини Озодбек Назарбеков ва мазкур мактаб ўқувчилари ижросидаги қўшиқ билан якунланди.

Foto (19)

Foto (37)

Тадбир ниҳоясида эса, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва эстрада хонандалари номидан мусиқа ва санъат мактаби учун замонавий компьютер ва принтер совға сифатида, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари Музаффар Акромов ва Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан топширилди.

Уста Олим Комилов номидаги мазкур мусиқа мактаби 1962 йилда ташкил қилинган бўлиб, 2011 йилда янгидан қурилди ва фойдаланишга топширилди. Шунингдек, мазкур мусиқа мактаби, Давлат дастури доирасида Республикамиздаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари каби замонавий мусиқа асбоблари ва инвентарлари билан жиҳозланди. Ҳозирда мазкур мактабда 170 нафар иқтидорли йигит-қизлар миллий мусиқа асбобларидан доира, дутор, рубоб, чанг, замонавий мусиқа асбобларидан фортопиано, скрипка, гитара кабиларни, шунингдек санъатнинг эстрада ва анъанавий хонандалик, тасвирий ва амалий санъат, рақс, театр санъати каби йўналишлари бўйича таҳсил олмоқдалар. Бугунги кунда мусиқа мактабида 32 та педагог ёшларга таълим бермоқда.

Foto (15)

Foto (8)

Ватанни куйлаш, мадҳ этиш ҳар бир санъаткорнинг бурчидир. Чунки, бу оламда она Ватандан азизроқ ва мўътабарроқ маскан йўқлиги сир эмас. Обод ва озод, тинч ва фаровон Ватанда эса, санъат ва мусиқа янада ривожланади, камол топади. Юқорида ўтказилган тадбир сабаб, устоз санъаткорларга ҳавас қилган ва улардан ибрат олишга интилаётган Ватанимиз келажаги бўлган ёш ниҳоллардан келажакда, ўзбек мусиқа санъатининг етук намоёндалари етишиб чиқадилар, деган умиддамиз.

 

Меҳрона

 Foto (34)

 Foto (35)

Foto (14)

Foto (16)

Foto (31)

Foto (38)

Foto (10)

Foto (2)

Foto (36)

Foto (26)

Foto (9)

Foto (30)

Foto (25)

Foto (24)

Foto (21)

Foto (23)

Foto (18)

Foto (20)

Foto (13)

Foto (5)

Foto (4)

Foto (3)

Foto (4)