FATTOHHON.COM
« Все новостиЛойиҳа "Тасвир" газетасида чоп этилган!
"Тасвир ошхонаси" лойиҳаси "Тасвир" газетаси билан ҳамкорликда амалга оширилади ва бу лойиҳада санъаткорлар, шоубизнеснинг таниқли вакилларини нафақат ўз касбида, балки ошхонада ҳам қанчалик фаолликларига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Лойиҳа шартига кўра, унда икки киши иштирок этади!
Лойиҳада бу гал ёшу қарининг севимли актрисаси Зуҳра Солиева турмуш ўртоғи Фаррухбек билан иштирок этишди!
Керакли маҳсулотлар 1 та пицца учун:
Хамири учун: 2 стакан ун, 50 гр маргарин, 1 та тухум, 35 гр шакар, 50 гр сут, озгина туз.
Хамир қорилиб, 20 минут (ярим соат) тиндириб қўйилади. Сўнг, хамир думалоқ қилиб ёйилиб, устига пиццанинг махсус соусидан солинади.
Сўнг, консерваланган қўзиқорин, устидан дудланган колбаса, прессланган ва дудланган гўшт, дудланган курка гўшти, махус пишлоқ, помидор ва зайтун билан безатилади.
Пицца махсус печкада 15 дақиқа пиширилади.
Лойиҳа “Best Food” кафесида тайёрланди.
Зуҳрахон ва Фаррухбекка «Best» Пиццани тайёрлашда, кафе бош ошпази Нуриддин Гаипов ёрдам берди!
Лойиҳани ўтказишдаги ҳамкорлик учун, “Best Food” кафеси маъмуриятига, ҳамда кафе зал бошқарувчиси Бахтиёр Толибжоновга миннатдорчилик билдирамиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотограф: X Frame media Production студияси Аҳрор Назиров