FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДАН ИТАЛЬЯНЧА "БАЛОНЬЕЗ" СОУСИ! 23.02.2014 05:06

 14

Бу гал Пазанда Ойхон ҳақиқий италянларга хос, "БАЛОНЬЕЗ" соусини тавсия қилмоқда!

image

Керакли маҳсулотлар:
400 грамм қийма
2 та сабзи
2 та пиёз
Бир боғ сельдерей
4 та помидор
Пишлоқ
150 грамм сут
130 грамм Оқ қуруқ вино
Туз, мурч ва ўсимлик ёғи

Соус жуда узоқ тайёр бўлади. Лекин, натижа кутишга арзигулик!)

1

Тайёрланиши:
Пиёзни майда қилиб тўғранг, сабзини қирғичдан чиқазинг, кўкатни майдаланг.

2

4

5

Сўнг, кетма- кетликда товада ёғни қиздириб қовуринг.

6

7

Қиймани қўшиб, қумоқлари қолмагунча, 6-7 дақиқа қовуринг.

8

Қовурмага сут қўшинг ва оловни паст қилиб 15 дақиқа давомида димланг.

9

Сўнг, винони қўшинг ва яна 15 дақиқа паст оловда димланг.

11

Помидорни қўшинг  ва энг паст оловга 2 ёки, 3соатга димлаб қўйинг. Соуснинг суви деярли қайнамаслиги керак. Ора-орада ковлаб туринг. Керак бўлса, озроқ бульон ёки сув қўшинг.

10

12

Спагеттини пишириб олинг ва соус дастурхонга тортинг.


Эслатма: соусга вино қўшганингизни стол атрофидагиларга таомни мақташганидан сўнг айтинг, мен ҳам шундай қилдим...

13

ЁҚИМЛИ ИШТАҲА!

15

КЕЛГУСИ САФАР ЯНА ПАЗАНДА “ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДА УЧРАШГУНЧА!